Жамият

Ўзбекистонда мажбурий эмлаш ҳақидаги қонун кучга кирди

© Sputnik / Оливер Ондрас / Фотобанкка ўтишВакцинация препаратом Sputnik V
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Қонун президент томонидан имзоланди. Энди иш берувчи эмланмаган ходимни ишга қўймасликка ҳақли
ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри.
Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилди.
Вакцинация, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Жамият
"Эмлаш мажбурий бўлиши керак" - Ўзбекистон бош эпидемиологи
“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни бугундан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча, 2 август куни Ўзбекистонда 899 нафар кишида коронавирус аниқланган, 7 нафар бемор вафот этган. Ковидга чалинганлар жами сони 131978 нафарга етган.
Шунингдек, 516 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 11883 нафарга етди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала