Колумнистлар

Рубль – дунёнинг энг кам баҳоланган валюталаридан бири

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
"Бикмак индекси"га кўра, бир доллар 30 рубл туриши керак. Шу фикр тўғрими? Доллар аслида неча пул туриши керак?
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Америкалик иқтисодчилар ҳисоб-китобига кўра, бир доллар аслида 30 рубл туриши керак. Бу 2013 йилга қараганда камроқ. Ҳамма гап “Бигмак индексида”

Иқтисодчи ҳазили

Россия рубли дунёнинг энг кам баҳоланган валюталаридан биридир. Ундан кам қадрланган валюта фақат Ливан фунтидир. Иқтисодчилар бундай хулосага “Бигмак индекси”га асосан келишган. Унга кўра, бургер дунёнинг барча мамлакатларида бир хил баҳоланиши керак. Қаерда бургер АҚШдан кўра арзонроқ бўлса, демак у ернинг валютаси кам баҳоланган ва аксинча.
Россияда бигмак – 169 рубл туради, АҚШда – 5,65 доллар. Демак бир долларнинг ҳақли нархи – 29,9 рубл бўлиши керак. Лекин банкда курс – 74,53. Демак Россия валютаси камида 60%га кам баҳоланган.
Ушбу мантиққа асосан дунёда тўртта валюта керагидан ортиқча баҳоланган экан. Улар Венесуэла (-47%) боливари, Швейцария франки (+24%), Норвегия ва Швеция кроналари (-11%, - 9%)
“Бигмак индекси”ни 1986 йилда The Economist журнали томонидан ҳазил тариқасида ўйлаб топилган эди. Иқтисодчилар хулосасига кўра, бу валюталар номасмий паритетини аниқлашнинг энг осон услуби бўлган: икки валютанинг бир-бирига нисбатан қийматини ўхшаш товарлар нархи орқали аниқлаш. Кейинчалик “Бикмак индекси” ҳазил тоифасидан чиқиш чинакам баҳолаш тоифасига ўтди. Ва унийил давомида 2 маротаба ҳисоблаб борилади.
Переговоры президента РФ В. Путина с королем Саудовской Аравии С. Аль-Саудом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2019
Дунёда
Нефт-доллар тизими бир кунда қулаши мумкин - Reuters
Ўхшаш товар сифатида Макдональдс ресторанининг гамбургери танланган, чунки у деярли барча мамлакатларда сотилади. Асосийси – гамбургер дунёнинг барча мамлакатларида деярли бир хил: нон, пишлоқ, қийма гўшт ва сабзавотлардан иборат.
Сўнгги рейтингларга кўра, бигмак АҚШдан кўра арзонроқ бўлган мамлакатлар – австралия, Саудия Арабистони, Қатар, Озарбайжон, Туркия, Жанубий Африка.

Оммабоп лекин объектив эмас

Россия рублининг кам баҳолангани ҳақида кўп йиллардан бери гапириб келинади. Бигмак индексига таъсир қилувчи омиллар ҳам жуда кўп. Масалан ижара нархлари ва маошлар турли давлатларда турлича.
Ундан ташқари бургер нархини McDonald's компанияси маҳаллий аҳоли даромади ҳамда харидорлрик имконияитга қараб белгилайди. Ундан ташқари, бургер нархига рақобат ва солиқлар ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун ҳам “бигмак индекси” объектив эмас.
Унинг ўрнига бошқа товарлардан фойдаланса ҳам бўлади. Масалан энг керакли маҳсулотлар, хом-ашё ёки ярим тайёр маҳсулотлар тўплами нархларини солиштириш орқали. Уларнинг нархини бозор шакллантиради, қандайдир ягона хусусий корхона эмас.

Гап бигмакда эмас

Миллий валюта курсини мамлакат тўлов балансининг узоқ муддатли динамикаси белгилайди. Ундан ташқари валюта курсига мамлакатдаги пул массаси ва инфляция ҳам таъсир қилади. Шунингдек ҳарбир давлатнинг Марказий Банки ўзига хос пул-кредит сиёсати олиб боради ва мамалкатда айланаётган пул миқдорини назорат устида ушлаб туради.
Денежные купюры США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Колумнистлар
АҚШ молия вазири дефолт хавфи ҳақида огоҳлантирди
Валюта курсларига шунингдек бозор иштирокчиларининг кутишлари, халқаро санкциялар ҳам таъсир қилади. Айниқса санкцияларнинг Россия рублига жиддий таъсири яққол сезилган.
CMS Instituteнинг иқтисодий ва молия бўлими ходими Николай Переславский айтишига кўра, сўнгги 7 йил давомида Россияга рублига геосиёсат жиддий таъсир ўтказмоқда. Россияга қарши киритилган санкциялар ва нефт нархининг тушиб кетиши Россия рублининг қадрини 2 баравар тушириб юборди. Санкциялдар бўлмаганда ҳозир Россия рубли камида 1,5 баравар қимматроқ бўларди.
НИма бўлганда ҳам йил охирига қадар доллар курси 70дан пастга тушиши амри маҳол. Курс 73-77 ўртасида бўлиш эҳтимоли юқори. Лекин сиёсий хатарлар туфайли 80дан ҳам ошиб кетиш эҳтимоли ҳам бор, дейди иқтисодчи. Евро эса – 85-90 ўртасида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала