Ҳодисалар

Самарқандда чақалоғини сотмоқчи бўлган 6 карра Ўзбекистон чемпиони қамалди

© Sputnik / Павел ЛисицынНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Самарқандда машғулотларга бирга қатнайдиган йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган Ўзбекистон чемпиони фарзандини сотаётган вақтда қўлга тушди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Самарқанд вилоятида номи очиқланмаган 6 карра Ўзбекистон чемпиони 4 кунлик чақалоғини 2,5 минг АҚШ долларига сотаётганида ушланган. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар берилди.
Аниқланишича, 25 ёшли спортчи қиз ўзи билан бирга спорт машғулотига қатнайдиган йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган.
Суд унга нисбатан ҳукм чиқарди. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а" банди (ўн саккиз ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) билан айбдор деб топилди ва 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала