Маданият

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни тиклашга яна бир йил берди

© Wikipedia / Ljuba brankШахрисабз
Шахрисабз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Пандемияси шароитида “Шаҳрисабз тарихий маркази” объектини тиклаш бўйича вазифалар ижроси муддати яна бир йилга узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитаси коронавирус пандемияси шароитида “Шаҳрисабз тарихий маркази” объектини тиклаш бўйича вазифалар ижроси муддатини яна бир йилга узайтирди, деб хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги.
Тегишли қарор қўмитанинг Хитойнинг Фучжоу шаҳрида бўлиб ўтганкенгайтирилган 44-сессиясида қабул қилинди.
Мавзолей Гур-Эмир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Маданият
Маданий мерос агентлиги ташкил этилди
Шунингдек, сессияда бутунжаҳон маданий мероси объектлари ҳисобланган “Шаҳрисабзнинг тарихий маркази”, “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси”, “Бухоронинг тарихий маркази” ва Хивадаги “Ичан-қалъа” ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон иштирокидаги кўпмиллатли табиий мерос объекти бўлмиш “Ғарбий Тян-Шан” бўйича Ўзбекистон учун ижобий қарорлар қабул қилиниши таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрисабз ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолдирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала