Мавсум ўртасидаги энг қиммат харид: “Рома”да Шомуродов ким билан ўйнайди

© Клуб "Roma" Шомуродов в "Роме"
Шомуродов в Роме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Oбуна бўлиш
“Рома” 19 ва 26 август кунлари янги мавсумдаги ўйинларини ўтказиши керак. Умид қиламизки, бунга қадар Италия клуби барча ҳужжатларни расмийлаштириб, Шомуродовнинг майдонга тушишига имкон беради.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Дмитрий Матвеев. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов Италиянинг етакчи клубларидан бири “Рома” билан беш йиллик шартнома имзолади. Италия пойтахтидан бўлган жамоа ўзбекистонлик учун 17,5 миллион евро тўлади. Бунга қадар спортчи Серия А даги ўртача клуб саналган “Женоа” таркибида мавсумни яхши ўтказди. Sputnik Шомуродов клубда кимлар билан тўп суриши ва унинг муваффақиятини Апенниндаги биринчи ўзбекистонлик футболчи қандай баҳолашини ўрганди.

“Рома”нинг мавсум ўртасидаги энг қиммат хариди

Шомуродов Рим клубининг жорий мавсум ўртасидаги энг қиммат хариди бўлди. Рўйхатда ундан кейин Англиянинг “Вулверхэмптон” клубидан 11,5 миллион еврога харид қилинган 33 ёшли португалиялик дарвозабон Руй Патрисиу жой олди.
Учинчи поғонани бразилиялик ҳимоячи Рожер Ибанес эгаллаб турибди. У Рим клубига 2020 йил бошида ижара ҳуқуқи асосида ўтганди, бу мавсум ўртасида эса “Рома” уни “Аталанта”дан 9 миллион евро эвазига сотиб олди.
Клубнинг энг қиммат харидлар рўйхатидаги 4-ўринни америкалик ҳимоячи Брайан Рейнолдс эгалллаб турибди. У учун MLS "Даллас”га 6,75 миллион тўлашган.
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Россиялик блогер Элдор Шомуродов билан Жарқўрғонда катта интервью уюштирди
Бироқ, трансферлар ойнаси ҳозирча ёпилмаган ва шунинг учун Рим клуби раҳбарияти Шомуродовдан қимматроқ бошқа бирор футболчини сотиб олиши ҳам мумкин. Аммо бундай бўлиши эҳтимоли кам. Гап шундаки, ҳозирда “Рома”нинг трансфер баланси манфий. Минус 43,5 миллион еврони ташкил этади, ҳатто ўзбекистонлик футболчини италияликлар бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилишди. Ҳозирча тўловнинг атиги 10 фоизини амал оширишган. Афтидан, улар Элдор учун пулларни “Женоа”га бир неча йил давомида тўлаб боришади.

Машҳур фахрийлар ва ёш словениялик

Шомуродовга марказий ҳужумчи позицияда бўлишда 35 ёшли босниялик Эдин Жеко ва 22 ёшли словен Жан Целар рақиблик қилади. Ўзбекистонлик айнан улар билан асосий таркибдаги жой учун рақобат қилади.
Шомуродовнинг яна бир юлдузли жамоадоши 32 ёшли Арманистон терма жамоаси сардори Генрих Мхитарян бўлади. У ўзбекистонлик футболчига голли узатмалар бериб туришига умид қилиб қоламиз.

“Рома” Конференциялар лигасида ўйнайди

Серия А нинг ўтган мавсум якунларига кўра “Рома” еттинчи ўринни эгаллади ва эндиликда янги Европа турнири – Конференциялар лигасида ўйнайди. Бу янги мусобақани УЕФА клублари заиф ва Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финалига етиб боролмайдиган контитент мамлакатларида футболни ривожлантириш учун тузган.
Мавсум якунида турнир жадвалида бешинчи-олтинчи ўринларни эгаллаган клублар Конференциялар лигасида иштирок этиши мумкин.
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
Элдор Шомуродовнинг голи “Женоа”га мавсумни ғалаба билан якунлаш имконини берди
“Рома” янги мусобақанинг плей-офф раундида курашга киришади. Жамоа ўйинларини 19 ва 26 август кунлари ўтказиши керак, рақиб ҳозирча аниқланмаган. Умид қиламизки, бунга қадар Италия клуби барча ҳужжатларни расмийлаштириб, Шомуродовнинг майдонга тушишига имкон беради. Бунда Шомуродов “Рома” шарафини Европа турнирида ҳимоя қилиш билан дебют қилади.
Плей-оффда ғалаба эришилса, “Рома” Конференциялар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олади. Бу босқичда 32 та Европа клублари ўзаро беллашади.

Катталардан насиҳат

Sputnik Шомуродовнинг муваффақияти юзасидан фикр билдириши сўраб, Италиядаги биринчи ўзбекистонлик футболчи Илёс Зейтуллаевга мурожаат қилди.
“Мен бир пайтлар интервьюда журналистлардан бирига (менимча, ҳатто сизга) айтгандимки, агар Элдор шу маромда давом этса, унга эртами-кеч “Лацио”, “Ювентус”, ёки “Рома” каби топ клублар эътибор қаратади. У ажойиб шоввоз. Унинг камтарлиги муваффақият гарови бўлди”, - дейди Зайтуллаев.
Унинг қўшимча қилишича, Серия А мавсуми ва Элдор ўйинини италиялик шарҳловчилар билан муҳокама қилган. Ўшанда Шомуродов ўзини жуда яхши намоён қилгани ва жуда кучли ўйинчи экани аён бўлгани ойдинлашган. Шу боис Зейтуллав учун футболчининг “Рома”га ўтиши кутилмаган ҳолат бўлмаган.
“Унинг мослашиши қанчалик қийин бўлади? Футболчиларнинг янги клубга мослашиши ҳамиша қийин. Лекин Элдор буни бир неча марта уддалади – аввалига Ўзбекистондан “Ростов”га кўчиб ўтди, сўнгра “Ростов”дан “Женоа”га ўтди. Ўйлайманки, унда муаммолар бўлмайди. У жуда камтар ва яхши инсонлиги, оилапарварлиги кўриниб турибди. Камтарлиги ортидан у шуҳратга эришди”, - дея қўшимча қилди Илёс.
Футбол. РПЛ. Матч ЦСКА - Ростов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2019
Элдор Шомуродов: баъзан тортинчоқлигим панд беради

Италянчани яхши билмайди, лекин тез орада жуда яхши ўрганади

“Рома”га ўтгани ҳақида эълон қилинган кейин Рим клуби матбуот хизмати Шомуродов берган биринчи интервьюни кўрсатди. Футболчи интервьюни рус тилида берган. Илёс Зейтуллаев Элдор тез орада чемпионатида қатнашаётган мамлакат тилини ўрганиб олади деб ҳисоблайди.
“Ишончим комилки, у аллақачон италян тили ўрганмоқда. Мен Италияда бир ярим бўлганимдан кейин италянча гапира бошлаганман, жамоадошларим ва мураббий кўрсатмаларини ундан аввалроқ тушуна бошлаганман. Мен италянча китоблар ўқишни, фильмлар кўришни ёқтирардим. Қолаверса, ойим инглиз тили ўқитувчиси. У менга ўшанда янги тилни ўрганишда ёрдам берган”, - дея хулоса қилди Зейтуллаев.
Одил Ахмедов награжден специальной наградой президента АФУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2021
Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов ЎФА президентининг махсус соврини билан тақдирланди
Янгиликлар лентаси
0