БССТ коронавирусга қарши такрорий вакцинацияга мораторий жорий этишга чақирмоқда

© Виталий БелоусовМигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Oбуна бўлиш
БССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус сентябр охиригача коронавирусга қарши қайта эмлашга мораторий жорий этиш керак, дея баёнот қилди
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik, Елизавета Исакова. Сентябрь ойининг охиригача ревакцинацияга вақтинчалик мораторий жорий этиш зарур, дея баёнот қилди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
"Биз обрў-эътибордаги ҳар бир кишини, олимпия спортчиларини, инвесторларни, бизнес-етакчиларни, диний етакчиларни ва уларнинг оиласи ва ҳамжамиятидаги ҳар бир алоҳида кишини эмлаш бўйича қўшимча дозаларга камида сентябр ойининг охиригача мораторий эълон қилиш ҳақидаги даъватимизни қўллаб -қувватлашга чақирамиз", - деди у.
Пресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланган – Асадов
БССТ экспертлари бу мораторийни, эҳтимол, бутун дунёда етарли миқдордаги кишиларни эмлаш учун йил охирига қадар узайтиришга тўғри келиши мумкин, деган фикрни ҳам билдирмоқдалар.
Ташкилот бераётган баҳоларга кўра, дунёда COVID-19га қарши вакциналарга нисбатан глобал тенгсизлик юзага келган. Камбағал мамлакатларда бой мамлакатларга қараганда кам одам анча кам одам тўлалигича эмланган ёки ҳеч бўлмаганда битта дозани олган. Бой мамлакатларда эса вакцина ишлаб-чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб, ҳукуматлар аллақачон такрорий вакцина ҳақида гапиришни бошлаганлар.
Илгарироқ, БССТ бош директори шунингдек, сентябр ойигача ҳар бир мамлакатда аҳолининг энг камида 10 фоизини эмлашга чақирган эди.
Янгиликлар лентаси
0