Ҳодисалар

Наманганда шифокор дўппосланиши юзасидан жиноий иш очилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВыставка "Иннопром" в Ташкенте
Выставка Иннопром в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Наманганда иссиғи кўтарилганидан шикоят қилиб келган ака-укадан коронавирусга чалинмаганини билмоқчи бўлган шифокор аёвсиз калтакланди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни дўппослаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воқеа юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вазирлик мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Ушбу тажовуз нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, жараёнга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли органлар томонидан айбдорларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилиши таъминланади.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимиздаги ҳар бир тиббиёт ходими, жумладан, Наманган шаҳридаги тажовузда жабрланган тиббиёт ходимининг манфаатларини ҳам қатъий ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган барча чораларни ишга солади” – дейилган хабарда.
“Дарё” нашрининг аниқлик киритишича, шифокор иссиғи кўтарилганидан шикоят қилиб келган ака-укадан томонидан COVID-19 га чалинмаганини билмоқчи бўлгани учун аёвсиз дўппосланган.
Шифокорга олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган бўлиб, 2021 йил 4 август кунги хулосага кўра шифокорга соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказилгани аниқланган.
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Ҳодисалар
Тошкентда қабулга келган маст бемор шифокор аёлни дўппослади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала