Жамият

Ўзбекистон бўйлаб аҳоли мурожаатларини ҳал этиш учун "Тезкор штаблар" ташкил этиляпти

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
“Тезкор штаб” раҳбари вилоят ҳокими бўлиб, штаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади
ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти бошчилигида "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, республиканинг барча ҳудудларида маҳаллий мутасаддилар учун махсус ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.
“Zoom” платформаси орқали ташкил этилаёган семинарларда марказий студиялардан вилоят ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар иштирок этишяпти.
Жойлардаги студиялардан эса шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари тумандаги сектор раҳбарлари ва ташкилот бошлиқлари қатнашяпти.
Ўқув семинарлар давомида видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси юзасидан маърузачилар сўзга чиқишмоқда.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Жамият
Мирзиёев аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича топшириқлар берди
Жумладан, Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов "Аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги долзарб муаммолар", президент администрацияси масъул ходимлари Фарҳод Азизов "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш" ҳамда Сарвар Мамадиев "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун ҳужжатлари юзасидан йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтяпти.
Маърузалар билан бир қаторда жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича ҳокимликлар қошида "Тезкор штаб"лар тузиляпти. "Тезкор штаб" раҳбари вилоят ҳокими бўлиб, штаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, президент томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда юқори ташкилотлар томонидан юборилган топшириқ ва тавсиялар ижросини таъминлайди. Сайёр ва шахсий қабуллар ўтказади.
"Тезкор штаб" гуруҳи электрон базасига киритиш, корхоналар томонидан қайта ўрганилган мурожаатлар тўғрисидаги далолатномалар ва фуқароларнинг тушунтириш ҳамда миннатдорчилик хатлари бўйича кунлик маълумотларни йиғади. Натижада ушбу кўрсаткичлар ҳаққонийлигини Халқ қабулхоналари мудир ва мутахассислари ўрганган ҳолда ҳужжатлар йиғиб борилади.
Бугунги кунга қадар ўқув семинарлар Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала