Жамият

“Пора беришга мажбур бўлдим”: энди махсус дастурий таъминотга шикоят қилиш мумкин

Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни йўллаш мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига хабар қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот ишга туширилди.
eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:
“Коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим”;
“Коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим”;
“Пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим”;
“Ҳалол ишлайдиган давлат хизматчисини учратдим” каби мавзуларда юбориш мумкин.
Агентлик eanticor.uz орқали берилаётган коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиши билан бир қаторда берилган мурожаатлар асосида соҳалардаги коррупцион ҳолатларни таҳлил қилади. Ўтказиладиган таҳлил натижаларига кўра коррупцияга имкон яратаётган омилларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Жумладан, коррупцияга йўл очиб бераётган нормаларни ўзгартириш, бекор қилиш ёки қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни амалга ошириш чоралари кўрилади.
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Сиёсат
Ўзбекистонда порахўрларнинг очиқ электрон реестри юритилади
Шунингдек, дастурий таъминоти орқали фуқароларнинг коррупцияга оид мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтингини кузатиб бориш имконияти яратилди.
Бунда тегишли идоралар мутасаддилари рейтингдан тегишли хулосаларни чиқарган ҳолда коррупцияга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш чораларини кўриши мақсадга мувофиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала