Жамият

Президент Олимпиада олтин медали билан барчани қутлаш учун мажлисни тўхтатди

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Оғир атлетикачи Акбар Жўраевнинг Токио Олимпиадасида олган олтин медали президент томонидан қувонч билан кутиб олинди.
ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида олинган олтин медал ҳақида хабарни олиши билан мажлисни тўхтатиб барчани қутлади.
"Оғир атлетика бўйича Токиода олтин олдик. Бу янги Олимпия рекорди. Акбар Жўраев. Ҳаммангларни табриклайман. Бу бизнинг 30 йиллигимизга жуда катта куч-қудрат. Мени буни жуда кутган эдим", - деди Шавкат Мирзиёев.
Мажлис иштирокчилари ҳам хушхабарни қарсаклаб билан кутиб олишди. Шавкат Мирзиёевнинг ўзи ҳам ўрнидан туриб қарсак чалди.
Эслатиб ўтамиз, 109 кг вазнда иштирок этаётган ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев 3 август куни Токио Олимпадасида 193 ва 237 кг вазн кўтарим, умумий натижа 430 кг билан янги олимпия рекорди ўрнатган эди.
Бу Ўзбекистон Олимпия жамоасининг иккинчи олтин медали бўлди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала