Аналитика

Россия жанговар роботлари инсонлар дунёсини яхшиламоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишБоевая автоматизированная система "Соратник"
Боевая автоматизированная система Соратник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Жанговар шароитда мустақил ишлашга қодир, сунъий интеллектга эга роботлар - Россия армиясининг бугунги кунидир.
Жанговар шароитда мустақил ишлашга қодир, сунъий интеллектга эга роботлар - Россия армиясининг бугунидир. Роботлаштирилган қурол мажмуалари қўшинлар сафига тобора фаол жорий этилмоқда, улар нафақат машғулотлар, балки жанговар фойдаланишнинг барча муҳитида қўлланилади.
Женева в преддверии саммита президента России В. Путина и президента США Дж. Байдена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Колумнистлар
Россиянинг махфий қуроли Европа марказида АҚШга зарба берди
Ғарбий ҳарбий округ (ҒҲО)да муҳандислик қўшинларининг роботлаштирилган техникалардан фойдаланган ҳолда ўтказилган уч кунлик кенг кўламли манёврлари 30 июл куни якунланди. Машқлар Россия Федерациясининг 6 та субъекти, 12 та полигони ва Ока дарёсининг бир қисмини қамраб олди. Машғулотларга саккиз мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар, 1500 га яқин техника, жумладан, "Уран-6" миналардан тозалаш робототехника мажмуалари ва "Уран-14" ёнғинга қарши тизимлари жалб қилинди.
ҒҲО машқлари эпизодларидан бирида, Нижний Новгород вилоятидаги Мулино полигонида муҳандислик бўлинмалари Ҳаво-десант қўшинлари билан биргаликда "Уран" серияли роботлар ёрдамида зич шаҳарларда ҳужум ҳаракатлари устида ишлашди. Бунда бўлинмалар Сурияда орттирилган жанговар тажрибадан фойдаланишди.
Синдириш ва қуриш - муҳандислик қўшинларининг ўзига хос хусусиятларига киради. Шу билан бирга, Россия армиясида ўнлаб автоном зарба роботларидан иборат биринчи бўлинмалар яратилмоқда. Уларнинг жанговар фойдаланиш тактикаси фақат полигонлардагина машқ қилинаётгани йўқ.
Испытание дрона-такси в помещении Малой спортивной арены олимпийского комплекса Лужники в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Колумнистлар
Россия 2022 йилда зарба дронларини экспорт қилишни бошлайди: энг зўр намуналар
Илгарироқ Россиянинг "Соратник" жанговар роботи томонидан суриялик террорчиларнинг йўқ қилиниши тасвирланган видео эълон қилинган эди. Етти тонналик зирҳли машина САР ҳудудида РФ Қуролли Кучларига қарашли Махсус Операция кучларини қўллаб-қувватлади - у кундузи ва кечаси алоҳида жангарилар ва "жиҳодчилар" машиналарига аниқ зарба берди.
Шунингдек, сал аввал Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу мамлакатда мустақил жанг қила оладиган сунъий интеллектли жанговар роботларнинг серияли ишлаб чиқарилиши бошлангани ҳақида хабар берган эди. "Шунчаки синов намуналари эмас, балки ҳақиқатда фантастик фильмларда кўрсатиш мумкин бўлган роботлар пайдо бўлди", - деган эди Шойгу.
Қўшинларни бундай машиналар билан жиҳозлаш - устувор йўналишлардан бири саналади. РФ Мудофаа вазирлигида жанговар роботларни жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослашган бошқарма ташкил этилган. Россияда сунъий интеллектнинг ривожланиши янги босқичга кўтарилмоқда ва бу давр талабидир. Қўшинларнинг барча турдаги ва тоифадаги энг янги қуролларида автоматлаштирилган тизимларнинг аҳамияти шиддат билан ўсиб бормоқда.

Келажакка шаҳд билан

Ҳаво-космик кучлар, Ҳарбий-денгиз флоти ва Қуруқликдаги қўшинлар учун жанговар роботлар ишлаб чиқарадиган Россиянинг бир қанча мудофаа корхоналари томонидан узоқ келажакдаги қуролли можаролардаги ғалабалар бугунданоқ таъминланмоқда. Келинг, энг машҳур намуналарни кўриб чиқамиз.
Юқорида номи тилга олинган "Соратник" биринчи марта "Армия-2016" халқаро ҳарбий-техника форумида "кўриниш берган" эди. У қўшинларни ўт очиш борасида қўллаб-қувватлаш, разведка, ҳудудларни патрул қилиш ва объектлар муҳофазаси, миналардан тозалаш ва чегаралаш, ретрансляция, ўқ -дорилар ва ёқилғи етказиб бериш учун мўлжалланган.
Музни ёриб, сув юзига кўтарилган Россия атом сувости кемалари АҚШни ташвишга солди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Видео
Музни ёриб, сув юзига кўтарилган Россия атом сувости кемалари АҚШни чўчитиб юборди
Робот қудратли қуроллар: 40 мм ёки 30 мм гранатомётлар, 12,7 мм ёки 7,62 мм пулемётлар, танкларга қарши бошқариладиган тўртта ракета ёки "Шмель" реактив огнемётларини ташийди. "Соратник" айниқса, турли махсус операциялар вақтида истеҳкомларни штурм қилишда самарали ва фойдалидир. Зарурат туғилганида, иккита "Соратник" жанг майдонида ўзаро маълумот алмашиши мумкин. Ушбу жанговар автоматлаштирилган тизим ҳар қандай иқлим шароитида кечаю-кундуз ҳаракатланишга қодир. Тезлиги - соатига 40 км гача, бир марта ёқилғи қуйилганда юриш захираси - 400 км.
"Уран-6" гусеницали зарба дрони ҳам жанговар вазиятда синалган. Москвада 2018 йилда ўтказилган Ғалаба парадида илк маротаба кенг жамоатчиликка тақдим қилинган. Разведка олиб бориш, қўшинларни ўт очиш бўйича қўллаб-қувватлаш ва душманнинг жанговар техникасини йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Ҳайбатли 12 тонналик зирҳли машина бошқариладиган "Атака" қурол мажмуаси: танкларга қарши ракеталар, "Шмель" реактив огнемётлари, 30 мм автоматик пушка, 7,62 ммли автоматни ўзида ташийди. Машина стелс-ҳимояга, лазерли нурланишдан огоҳлантириш тизими ва бошқа ноёб хусусиятларга эга. Ғарбда бунга ўхшаши мавжуд эмас, The National Interest ихтисослаштирилган журнали Россия технологияларининг мутлақ устунлигини тан олди.
Открытие международного военно-технического форума Армия-2017 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Аналитика
Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда
Агар тўлиқ форматли танклар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Уралвагонзавод" - Т-72Б3 негизида роботлаштирилган дронларнинг иккита модификацияси устида ишламоқда, "Ростех" давлат корпорацияси эса сунъий интеллектга эга Т-14 "Армата"нинг робот версиясини яратди (ўт очиш қарори инсон томонидан қабул қилинади). Биринчи ҳолатда гап мавжуд "бошқариладиган" Т-72 ("Штурм" лойиҳаси) модернизацияси ҳақида бормоқда. Роботлаштирилган танклар максимал даражада автоном ва ҳимояланган (радиоэлектрон кураш воситалари шулар жумласидан), қўмондонлик билан алоқа каналлари шифрланган.
"Армата" гусеницали платформасидаги бошқарувчисиз Т-14 танки июл ойида тест синовларидан муваффақиятли ўтди. Мутахассислар тўлиқ роботлаштирилган асосий жанговар танкларнинг яратилишини Россия мудофаа саноати учун ҳақиқий ютуқ деб аташмоқда. Машина ҳамма ишни деярли ўзи бажаради, инсон фақат машина томонидан зарба бериш учун танланган нишонни тасдиқлаши керак, холос. Эҳтимол, асосий жанговар танкнинг сунъий интеллектга эга бўлган экспорт модификацияси ҳам яратилади.
Военные учения в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Дунёда
“Ҳақиқий махлуқ”: National Interest Россиянинг Т-90М танкини баҳолади
Сурияда танк бўлинмаларидан фойдаланиш тажрибаси бир вақтнинг ўзида бир нечта: енгил, ўрта ва оғир турдаги робот тизимларининг жанг майдонида ҳозир бўлиш заруратини далиллади. Роботлаштирилган танклар бир-бирларини олов билан ҳимоя қилиши, тармоқ ичида бир-бири билан барқарор ҳамкорлик қилиши ва маълумот алмашиши керак. Кўп функцияли роботлар бўлинмалари 2025 йилга келиб Россия қўшинларида пайдо бўлади. Бошқа томондан, Россия тез орада ракета қуролларига эга бўлган танкларни йўқ қилиш учун мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратини синовдан ўтказади.
Ядровий двигателга эга "Посейдон" сув ости тизими эса ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкин-ки, исталган нишон ва умуман олганда тажовузкор-мамлакатнинг йўқ қилинишини кафолатлайди. Амалдаги давлат қуролланиш дастури бўйича (2027 йилгача) Россия ҳар бирининг бортида олтитагача "Қиёмат куни торпедалари" мавжуд бўладиган учта субмариналарни қуради.

Автоматлаштириш аҳамияти

Жанговар роботлар инсон ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради, улар тўғри қарорларни тезликда қабул қилиш ва жанговар фойдаланишнинг барча муҳитида - қуруқликда, ҳавода ва денгизда душман устидан "сон эмас, маҳорат эвазига" эришиладиган ғалабани таъминлашга қодир.
Робототехника мажмуаларини ривожлантириш ва жанговар қўллаш концепциясига кўра, 2025 йилгача бўлган даврда Россия армиясининг қурол -яроғ ва ҳарбий техникаси умумий таркибидаги роботларнинг улуши 30%га етади. Бу тизимларнинг муҳим қисми тўлалигича автоном бўлиб, сунъий интеллект бошқаруви ёрдамида ишлайди.
Россиялик дастурчилар, конструкторлар ва муҳандислар жанговар роботларнинг тўлиқ автономлаштирилишига эришиш, яъни жанг майдонидан маълумот олиш тизимини якунлаш ва автоном қарор қабул қилишнинг мураккаб аппаратини ниҳоясига етказишларига жуда оз қолмоқда.
Роботлаштиришнинг якуний босқичи - қўшинларнинг ягона автоматлаштирилган бошқарув тизимидир. Юқори технологияли қурол-яроғлар соҳасида Россия етакчилик қилмоқда, бироқ "шериклар" уни қувиб етиш ва ҳатто ортда қолдириш учун миллиардлаб долларларни аяшмаяпти. Яқин ўн йил ичида Пентагон фақатгина келажак киберурушларига тайёргарликка 2,4 миллиард доллар сарфлашни режалаштирган.
Испытание дрона-такси в помещении Малой спортивной арены олимпийского комплекса Лужники в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Колумнистлар
Россия 2022 йилда зарба дронларини экспорт қилишни бошлайди: энг зўр намуналар
АҚШ қурол-аслаҳаларнинг ахборот коммуникация имкониятларини ривожлантириш, уларни ягона тармоққа бирлаштиришга асосий эътибор қаратишни мақсад қилган ва қуролли кучлар ҳамда замонавий ҳарбий технологиялар қўллаш воситаларини қатъият билан янгиламоқда.
Пентагон учун суъий интеллект истиқболли тизимларини ишлаб чиқиш билан DARPA агентлиги шуғулланиб келади. Агентлик ҳар йили автоном роботларнинг ўзаро "беллашувини" ўтказиб келади (2015 йилдан бошлаб - ёпиқ тарзда).
Бундай машиналарнинг жанг майдонидаги вазифаси - душманни юқори технологияли йўқ қилишдир. Тинчликсевар Россия 2030 йилгача НАТО учун асосий ҳарбий таҳдид сифатида тан олинган, у "шерикларни" юқори технологияли, самарадор ва тушунарли воситалар билан "тийиб" туришга мажбур бўлмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала