Жамият

Тошкентдаги кушхоналар Олмалиқ ва Оҳангаронга кўчирилади - ҳокимият

© Хокимият г. ТашкентаСкотобойни из Ташкента перенесут в Алмалык и Охангаран
Скотобойни из Ташкента перенесут в Алмалык и Охангаран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Кушхона, тери тозалаш ва паррандачилик корхоналари Олмалиқ ва Оҳангарондаги махсус саноат зоналарига кўчирилади - ҳокимият.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Тошкент шаҳрида жойлашган терини қайта ишлаш ва паррандачилик корхоналари, қорамол кушхоналари Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Оҳангарон туманларига кўчирилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимияти ва “Салар” оқава сувларни тозалаш иншооти атрофида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.
Хабрада афтилишига кўра, юқоридаги қарор “Салар” оқава сувларини тозалаш иншооти атрофида бадбўй ҳид таралиш муаммоси атрофлича ўрганиб чиқилганидан қабул қилинган.
“Ўрганиш хулосалари асосида, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган терини қайта ишлаш, тўқимачилик, паррандачиликка ихтисослашган корхоналар ва қорамол қушхоналари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва Оҳангарон туманларида ташкил этиладиган “Махсус саноат зона” ларига кўчирилиши лозимлиги ҳақида хулоса қилинди”, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари “Салар” оқава сувларни тозалаш иншооти самарадорлигини оширишга қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзгариш” ва “Нўғойқўрғон” маҳаллалари аҳолиси узоқ вақтдан буён кечки пайт ёқимсиз ҳид тарқалишидан азият чекаётган эди. Ушбу муаммо матбуотда ҳам телевидениеда ҳам кўп маротаба ёритилган эди.
© Хокимият г. ТашкентаСкотобойни из Ташкента перенесут в Алмалык и Охангаран
Скотобойни из Ташкента перенесут в Алмалык и Охангаран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Скотобойни из Ташкента перенесут в Алмалык и Охангаран
Дастлаб ёқимсиз ҳид пайдо бўлишида “Салар” оқова сувларни тозалаш иншооти айбланган бўлса, кейинчалик бунда ушбу ҳудуддаги канал бўйида жойлашган терини қайта ишлаш корхоналари ҳам бўлиши мумкинлиги айтилган эди.
Июнь ойида Салар ва Бектемирда 18та корхоналар фаолияти тўхтатилиб 22 нафар маъсул шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала