Тошкентдаги ЙТҲда тез ёрдам йўловчиси қурбон бўлди

© PixabayКаталка для перевозки больных
Каталка для перевозки больных - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида тез тиббий ёрдам автомобили ҳамда “Nexia” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ 4 август куни соат 13:00 ларда тумандаги И.Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳада рўй берган. 42 ёшли “Nexia” ҳайдовчиси Б.Ш. ва "Ford" русумли тез тиббий ёрдам автомобилини бошқараётган 47 ёшли ҳайдовчи А.Р. тўқнашиб кетган.
Натижада тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.
Пять человек пострадали при столкновении ГАЗ-5327 с автомобилями Matiz и Spark в Андижанской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Андижонда маст ҳайдовчи йирик ЙТҲ содир этди: беш киши жароҳатланди
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0