Аналитика

АҚШ ҲДКнинг Large Scale Exercise 2021 машқлари: Қора денгизга куч етадими?

© Sputnik / Денис Петров / Фотобанкка ўтишЭсминец США Donald Cook на военных учениях
Эсминец США Donald Cook на военных учениях  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
АҚШ ҳарбий денгиз кучлари жаҳон океани устидан тўлиқ назорат ўрнатиш учун мутлақо етарли эмас, Европа ва Осиёда денгизда асосий рақиблари - Россия ҲДФ ва Хитой ҲДКни 36 та кема ва учта денгиз пиёдалари дивизияси билан "қўрқитиши" ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.
Қўшма Штатлар 3 август куни сўнгги 40 йилда энг йирик ҲДК машқлари - Large Scale Exercise 2021ни бошлади, тадбир бешта ҳарбий-денгиз бирлашмалари (тезкор флотлар), АҚШ денгиз пехотаси корпусининг учта бирлашмасини қамраб олган. Йигирма беш минг нафар ҳарбий хизматчилар жалб қилинган. Манёврлар 16 августга қадар давом этади.
Stars and Stripes нашри хабарига кўра, Large Scale Exercise 2021 (LSE) тадбирлари – 21 асрдаги АҚШнинг кўлами бўйича НАТО ҲДКнинг 1981 йилда бўлиб ўтган Ocean Venture манёврлари билан таққослаш мумкин бўлган кема ва десант машғулотларидир.
Аналитика
НАТО Қора денгиз бўйича аниқ қарорга келди - Россия жавоби қандай бўлади?
Режалар - катта майдонда денгиз жангларини машқ қилиш, океанда "душман" ни қидириш, уни аниқлаш ва йўқ қилиш, шу жумладан, шартли равишда ядро қуролидан фойдаланишдан иборат. Бу совуқ уруш стандартларига қайтиш, "қатъият ва янги имкониятлар" намойиши, Россия ва Хитойга Америка бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтларда уруш олиб бориши мумкинлигини англатувчи сигналдир. Аниқроғи, "Қора денгиз, Ўртаер денгизининг шарқий қисми, Жанубий-Хитой ва Шарқий-Хитой денгизида муаммоларни ҳал этиб, Америка қуролли кучларини кучсизлантириш ҳаракатларини йўққа чиқаришдир".
Эсминец ВМС США Fitzgerald - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Дунёда
Қора денгизга НАТОнинг иккита ҳарбий кемаси кириб келди
LSE 2021 давомида америка ҲДК баҳсли муҳит(LOCE)да турфа денгиз (DMO), экпедиция (EABO) ва қирғоқ олди операцияларининг мослашувчанлиги, шунингдек, юқори даражадаги жанговар ҳаракатларни олиб боришга тайёрлигини намоён этиши керак. Тахминларга кўра, америка денгизчилари (ва сал аввал Афғонистонда тепки еган денгиз пиёдалари) юқори технологияли душман билан жанг қилишга, аниқ нишонга оладиган қуроллар зарбаларига қаршилик кўрсатишга тайёр.
Америкалик стратегларнинг фикрича, "бир вақтнинг ўзида барча соҳалардан, шу жумладан ҳаво, қуруқлик, денгиз, космос ва кибернетика"дан ўта аниқ зарбалар бериш ягона қўмондонлиги остида "энг хийлаган душманни ҳам йўқ қилиш" мумкин. ҲДК қўшма ҳарбий ҳаракатларининг янгиланган концепцияси бир қарашда АҚШ Иккинчи Жаҳон Урушидан буён дуч келмаган "баҳсли логистикани" ҳам инобатга олаётгандек. Ғоялар ва режалар қай тарзда рўёбга чиқарилишини қизиқиш билан кузатиб қоламиз.

Афсоналар ва реаллик

АҚШ 6 -флоти қўмондони вице -адмирал Жин Блэк сал аввал: "LSE бизнинг қўмондонларимизни флотнинг очиқ океандан то қирғоққа қадар мувофиқлаштирилган операцияларни ўтказиш қобилиятини намойиш этиш учун денгиз корпусини интеграллаштирган ҳолда, тактикдан тортиб стратегикгача бўлган ҳарбий-денгиз операцияларини бутун спектр бўйлаб текширади".
Аммо бунга қарамай, мутахассисларда Америка флотининг 36 та кема ва учта денгиз пиёдалари бирлашмалари кучи ёрдамида бир вақтнинг ўзида Қора, Ўрта ер, Жанубий-Хитой ва Шарқий Хитой денгизларида устунлик қилиш имконияти катта гумонларни туғдирмоқда. Бу ерда Дунё океанини айтмаса ҳам бўлади.
Учения Sea Breeze 2021 начались с провокаций у берегов Крыма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Видео
НАТО ҳарбий машқлари Қрим яқинида провокациялар билан бошланди - видео
Ривожланиш тезлиги, рақамлар ва сифати бўйича АҚШ ҳарбий -денгиз кучлари потенциал рақиблардан ортда қолмоқда. Америка авиаташувчи зарба гуруҳларининг "голливудча" имкониятлари авиация, субмариналар, кемаларга қарши қирғоқ ракета тизимлари, худди шунга ўхшаш ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари томонидан кўрсатиладиган қаршиликларга тенгдир.
Ғарб таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Хитой ва Россия ҳарбий флотлари денгизда сон жиҳатдан мутлақ устунликка эга - 1380 та кемалар 490 та америка кемаларига қарши. Америка ҲДК кемалар (490та) сони бўйича дунёда ХХР ҳарбий флоти (777 дона), Россия Федерацияси (ҳарбий флотлари (603 дона) ва КХДР ҳарбий флоти (492 дона)дан кейин тўртинчи ўриннигина эгаллайди.
Пентагон маълумотларига кўра, ҲДК таркибида 297 та жанговар кемалар бор, Хитойда эса 335 та сув усти кемалари мавжуд. Қандай бўлмасин, фарқ аҳамиятли. Агар АҚШ ҲДКнинг умумий тоннажини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳаммаси унчалик ёмон эмас, бироқ Россия ва Хитойнинг гипертовушли юқори аниқликка эга ракета қуроллари, қудратли торпедалар, узоқ масофали ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа ва ракета ҳужумларига қарши тизимларини ҳисобга олганда, америка авиаташувчилари ва ракета ташувчи эсминецлари кафолатланган мағлубият учун осон нишонлардек таассурот уйғотади. Эслатиб ўтаман, Пентагон гипертовушли ракеталарга эга эмас.
Корабли Каспийской флотилии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Колумнистлар
Россия турли флотлар кемаларини Қора денгизда жамламоқда – нега?
LSE 2021 манёврлари фақат АҚШ ҲДКни қамраб олган, лекин иттифоқчилар ва шериклар кейинги версияларга киритилиши мумкин. Эҳтимол, америка манёврларининг "ёпиқлиги" Пентагон томонидан 2020 йилнинг октябрида бўлиб ўтган махфий стратегик ўйин (моделлаштириш) пайтида йўл қўйилган хатолар устида ишлаш билан изоҳланар. АҚШ Қуролли кучлари Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси ўринбосари, генерал Жон Хайтеннинг фикрича, шартли рақиб ахборот майдонида ташаббусни қўлга олиб "булут"ни ўчириб қўйганида ўйин катта муваффақиятсизликка юз тутган эди. Пентагон марказлаштирилмаган муҳитда ҳаракат қилишга тайёр эмаслиги маълум бўлиб қолди. Келажак юқори технологияли қуролли можаролари эса қулай муҳитни ваъда қилмаяпти.

Келажакка йўл

АҚШ Ҳарбий -денгиз кучларининг денгиз операциялари бошлиғи, адмирал Майкл Гилдей, кеча Large Scale Exercise 2021 манёврлари жанговар ҳаракатлар олиб бориш концепцияси устида тажриба ўтказиш ҳамда узоқ йилларга хулоса чиқариш имконини бериши ҳақида гапирди. Келгуси жангларга тайёргарлик кўриш алгоритми қизиқ: "Уруш олиб бориш концепцияси биз сотиб оладиган, биз сармоя киритадиган жамики нарсаларнинг асосига айланади ва у биз қандай курашишимиз кераклиги ҳақида маълумот бериб туради".
АҚШ ҲДК Тинч океани флоти қўмондони, адмирал Кристофер Грейди LSE 2021 машғулотлари давомида "ҳарбий-денгиз уруши санъати ва илмини ривожлантириш", экспериментал технологияларни баҳолаш, бир нечта денгиз уюшмаларининг бирлашган жанговар кучидан - маълумотлар, қурол ва платформалардан бутун дунёдаги баҳсли муҳитларда фойдаланмоқчи.
Поднятие Андреевского флага на атомной подводной лодке Князь Владимир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Колумнистлар
Бусиз иложи йўқ: Шимолий денгиз флоти НАТОга нима билан жавоб қайтаради
Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасининг раиси, генерал Марк Милли 2 август куни урушга тайёргарлик кўриш учун (ўзининг тарихий даврийлиги туфайли муқаррар бўлган) Қўшма Штатлар яқин 10 йилда элликтача янги технологияларни, жумладан, сунъий интеллектга эга дронларни ўзлаштириш кераклигини маълум қилди.
Мени наздимда, америка стратегларининг сўзлари сони ва бу сўзларнинг жўшқинлиги глобал можаро реаллигидан узоқлаштирмоқда.
Америка стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) сал аввал Афғонистондаги мағлубиятнинг асосий сабабларини аниқлаган эди: "Ҳарбий тарих ҳақида етарли билим етишмайди, стратегик фикрлаш билан боғлиқ жиддий муаммолар бор". Шунингдек, "қўйилган мақсадларни керакли саъй -ҳаракатлар билан боғлай олмаслик", "Россия, Хитой ва Эронга қарши плацдарм" яратиш истаги, "ҳарбий устунликка эга супер держава мақоми туфайли мағрурлик" ҳам тилга олинган. Хулоса: АҚШ ҳарбий қўмондонлари ва ҳарбий амалдорлари "фожиали тарзда янглишишди".
Американский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2021
Аналитика
Дунё океанида устуворлик қилиш: АҚШ денгиз флотининг 10 йиллик режаси
Мени наздимда, бу воқеа Жаҳон океанида такрорланмоқда. АҚШ ҲДКнинг Large Scale Exercise 2021даги глобал машғулотлари режалари эҳтимолий рақибнинг ўта юқори аниқликка эга ракетали қурол (термоядровий ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади) ёрдамида мослашувчан қарши чоралар кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги реалликни ҳисобга олмайди. Кимгадир уфқда америка авиа-ташувчи зарба гуруҳлари пайдо бўлиши билан, Россия ёки Хитойнинг барча "жонкадаги туземчилари" қўрқувдан қотиб қолиши ва ушбу концепциялар ва инвестициялар уюмига зудлик билан таслим бўлиши керакдек туюлади.
Бироқ, июн ойида Қрим яқинида Россия чегарасини бузган британия қоидабузар эсминецининг йўналиши бўйича амалга оширилган бомбардимон Қора денгизда "қизил чизиқ" кесиб ўтилган тақдирда АҚШ ҲДКнинг "баҳсли муҳит"даги "устунлиги" ҳамда "куч проекцияси" нима бўлишини кўрсатиб берди.
Худди шу тарзда, Пентагоннинг қўрқмас экспериментчиларини Жанубий-Хитой денгизи ва Шарқий-Хитой денгизларида кутиб олишлари мумкин - НОАК ҲДК қатор, шу жумладан, авиа-ташувчи гуруҳлар иштирокида машқлар ўтказилиши ҳақида эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала