Россия

Россияда бепул ўқишни истайсизми? "Россотрудничество" қатор имтиёзларни эълон қилди

© CC0 / Unsplash / Mikael KristensonСтуденты в аудитории вуза. Иллюстративное фото
Студенты в аудитории вуза. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
"Россотрудничество" агентлигининг янги қабул кампанияси шу йилдан бошланади. МДҲ мамлакатлари фуқароларида Россия олий ўқув юртларида бепул таълим олиш имконияти кўпроқ бўлади, дейилади агентлик баёнотида
ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik, Данара Курманова. "Россотрудничество" Федерал агентлиги 4 август куни 2022-2023 ўқув йилларида Россия олий ўқув юртларида чет элликларнинг таълим олиши учун навбатдаги танлов бошланганини эълон қилди.
Янги қабул жараёни 1 сентябрдан старт олади. Бунда квоталар кўпайтирилишидан тортиб, янги дастурларнинг ривожлантирилиши сингари қатор ислоҳотларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу ўзгаришлар доирасида Россия олийгоҳларининг бирида бюджет асосида таҳсил олиш имконини қўлга киритиш мумкин. "Россотрудничество" бошлаётган янги кампаниянинг барча тафсилотлари - Sputnik обзорида.

МДҲ - устуворликка эга

"Россотрудничество" агентлиги квоталар доирасида чет элликлар учун Россия олий ўқув юртларида бюджетдан ажратиладиган жойлар сонини муттасил ошириб бормоқда. Агар ўтган ўқув йили идора 15 минг нафар чет эллик абитуриентларни квота бўйича қабул қилган бўлса, жорий йил дунёнинг 175 мамлакатидан 18 минг киши квота бўйича Россия олий ўқув юртларига ўқишга кирди.
Флаговая аллея в СФУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Жамият
Россияда олий маълумот: ўқишга кириш ва мослашиш ҳақида
2022-2023 ўқув йилларида квоталар ҳажми 23 минг ўрингача оширилади. Шу билан бирга, МДҲ мамлакатлари агентлик учун устувор аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда, дея таъкидлайди "Россотрудничество" раҳбари Евгений Примаков.
"Биринчи навбатда бизни, албатта, қўшни давлатлар қизиқтиради", - дейди Примаков, жорий йилда 80 минг аризадан 30%и МДҲ давлатларидан келиб тушганига урғу берган ҳолда.
Агентлик раҳбарига кўра, танлов тадбирларида ҳаммадан ҳам Тожикистон фаол бўлган, бу мамлакатдан 5 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган.
Топ-10талик давлатлари қаторидан шунингдек, Ўзбекистон (3 минг ариза), Қозоғистон (2 минг ариза), Қирғизистон ва Туркманистон (2 мингга яқин аризалар) ўрин эгаллаган.
Председатель правительства РФ Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Жамият
ЕОИИда яшаш, ўқиш ва бизнес юритиш қулай бўлиши керак – Мишустин
Қўшни давлатлардан келган абитуриентлар асосан бакалавриат дастурларига ҳужжат топширишади. Масалан, тожикистонлик кечаги мактаб ўқувчилари тиббиёт, иқтисод ва информатика йўналишларини танлашмоқда. Қозоғистонликлар ҳам компьютер технологияларини афзал кўришса-да, бироқ тилшунослик ва педагогикага ҳам уларнинг қизиқиши юқори. Ўзбекистондан келаётган абитуриентлар эса кўпроқ тиббиёт, геология ва нефт-газ соҳасини танлашмоқда.

Рақамлаштириш афзалликлари

Янги қабул кампанияси 1 ноябрга қадар давом этади. Чет эллик абитуриентлар аризани онлайн тарзда "Россия Федерациясида чет элликлар учун таълим" портали орқали топширишлари мумкин, дея тушунтиради Евгений Примаков.
"Жорий йил портал тест режимида ишлайди, - дейди "Россотрудничество" раҳбари. – Аммо келаси йилдан у тўлиқ ҳажмда ишга туширилишига ишонамиз. Ҳозирча портал орқали ариза топшириш, танловнинг биринчи босқичида кўзда тутилган ҳамда чет элдаги ваколатхоналар ва Россия элчихоналари томонидан амалга ошириладиган барча зарур босқичлардан ўтиш мумкин".
Вступительные экзамены в филиале МИСиС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Жамият
МИСиС филиалида кириш имтиҳонлари бошланди
Евгений Примаковнинг сўзларига кўра, ариза топширишнинг онлайн шакли чет элликларнинг ўқишга қабул қилиниши жараёни "янада шаффоф ва тушунарли бўлиши учун хизмат қилиб, турли коррупциявий хавотирларни истисно этади".
Сайтда аризани тўлдириш алгоритми ростдан ҳам жуда оддий: аризачидан анкетани тўлдириш ва ҳужжатлар тўплами билан бирга, шахсий ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни илова қилиш сўралади, холос. Аризалар энг кўп келиб тушган мамлакатлар фуқаролари учун тестлар ҳам онлайн режимда ўтади. Янги қоидаларга кўра, танлов иштирокчиси имтиҳонни компьютер ёрдамида масофадан туриб топширади. Синов вақтида тестдан ўтаётган абитуриентни махсус комиссия аъзоси камера орқали кузатиб боради.
Тестлар рус тилида ўтказилади, жорий йилда Туркманистон, Қозоғистон, Украина, Беларус, Арманистон, Озарбайжон, Абхазия ва Жанубий Осетиядан 8 минг нафар абитуриентлар ушбу тестлардан ўтишган. Евгений Примаковнинг фикрича, синовларнинг янги формати пандемияда айниқса самарали бўлди, транспорт ҳаракати бутун дунёда чекланганлиги боис, кўплаб абитуриентлар оффлайн тарзда ўтказиладиган тест синовларига кела олмас эдилар.

Фақат квоталар билан чекланилмайди

"Россотрудничество" таклиф этаётган янгиликлардан яна бири, - бу грантлар тизимидир. Ҳозирда ушбу ғоя ҳукумат томонидан кўриб чиқиляпти, дейди агентлик раҳбари ўринбосари Павел Шевцов.
"Квота - ўқиш учун бепул жой дегани, грант эса нафақат таълим олишни, балки авиа-чипталар, шунингдек, стипендияни назарда тутади", дея тушунтиради у. "Бундай модел Ғарб ва Хитой таълим дастурлари билан бўлган рақобатни тенглаштирган бўларди. Ахир улар асосан грантларни таклиф этишади, шу боис, тўлақонли ижтимоий пакет керак, деб ҳисоблаймиз".
Как проходят занятия в филиале НИЯУ МИФИ после карантина  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Жамият
“ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети: Тошкент филиалига қабул квотаси
Аммо, МДҲ фуқаролари учун Россия ҳозирданоқ бепул ўқиш учун қўшимча имкониятларни таклиф этмоқда, дея аниқлик киритади Павел Шевцов. "Узоқ мамлакатлар фуқароларидан фарқли ўлароқ, МДҲдан бўлган йигит-қизлар университетларнинг ўзлари томонидан ўтказадиган алоҳида қабул, шунингдек, олимпиадалар орқали, бюджетга ўқишга киришлари мумкин", - дейди у. - Олимпиадалар орасида энг кўзга ташланадигани - магистратурага ўқишга киришни истовчи абитуриентлар учун ўтказиладиган - "Open doors: Russian Scholarship Project" халқаро олимпиадасидир.
Олимпиадада одатда 30 ёшдан юқори чет элликлар иштирок этишади, бунда, худди "Россотрудничество"даги сингари иштирок этиш учун аризаларнинг аксарияти МДҲ мамлакатлари фуқароларидан келиб тушади, дейди лойиҳа куратори Ирина Карелина.
"Олимпиада ғолибларининг 15%и – бу МДҲ мамлакатлари вакилларидир, - деди Ирина Карелина Sputnik агентлигига берган изоҳида. – Қўшни давлатлар битирувчиларида таълим грантини олиш имконияти кўпроқ, нега деганда таълим тизимларимиз ҳамоҳангдир. Боз устига, МДҲдан бўлган иштирокчилар рус тилида бемалол сўзлаша олади. Энг фаол мамлакатлар - бу ўзбекистон ва Қозоғистон, энг талабгир магистрлик дастурлари эса – бу бизнес, сиёсий фанлар, филология ва муҳандисликдир. Сўров шуни кўрсатадики, МДҲ иштирокчилари Россия таълимининг сифати ва мамлакатда яшаш қулайлигидан келиб чиқиб, Россияда ўқишни истайдилар".
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала