Россияда МДҲ мамлакатларидан бўлган ноқонуний мигрантлар сони очиқланди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россияда 700 мингдан зиёд МДҲ мамлакатларидан бўлган мигрантлар бор. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина элчилари билан учрашувда маълум қилди, дейилади ИИВ сайтида.
Россия ИИВ апрель ойида ноқонуний мигрантларга идоранинг ҳудудий органларига рўйхатдан ўтиш ва зарурий ҳужжатларини расмийлаштиришни тавсия қилганини эслатган.
“Бунга қарамасдан, ҳамма чет эл фуқаролари ҳам ИИВ мурожаат қилишга шошилишмаяпти Бугунги кунда МДҲга аъзо давлатларнинг 700 мингдан зиёди фуқароси “сояда” қолишда давом этмоқда”, - дейилган хабарда.
В Амурскую область на работу прибыли 197 граждан республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Ўзбекистон 380 минг фуқароларига Россиядан чиқиб кетишда ёрдам берди
Бундан ташқари, Горовойнинг сўзларига кўра, бу йил хорижий фуқаролар содир этган жиноятлар сони 5 фоизга ўсган. Гап жамоат тартибини бузиш ва оммавий жанжаллар ҳақида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россияда COVID-19 пандемияси муносабати билан 30 сентябрга қадар мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати узайтирилган.
Янгиликлар лентаси
0