Сиёсат

Вазирлар маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Табылды КадырбековЧиновник с портфелем
Чиновник с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Ҳукумат қарорига кўра:
Шерзод Абдурасулович Каримов Вазирлар маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари;
Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Вазирлар маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари - Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири;
Алишер Миркамалович Назармуҳамедов Вазирлар маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири;
Шаҳобиддин Шарафиддинович Мусаев Вазирлар маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала