Видео

Хитой вакцинаси нега уч марта қўйилади - шифокор изоҳи

"Спутника V"нинг ишлаш принципи ўзбек-хитой вакцинасидан қандай фарқ қилади ва нега хитой вакцинасини уч марта қўйилади, деган саволга юқумли касалликлар шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Евгений Тимаков жавоб берди.
Тошкентда август ойидан бошлаб COVID-19га қарши вакцина ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси шунга келишди.
Янги вакцина Россиянинг "Спутник V" вакцинаси сингари икки марта эмас, балки уч марта инъекция тариқасида киритилади.
Гап шундаки, "Спутник" — векторли вакцина бўлиб, у организмдаги иммун жавоб жараёнини тўлиқ имитация қилади.
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Жамият
Ўзбек-хитой вакцинаси: Отабеков интернетда тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди
Янги вакцинада эса ўзига хос оқсиллар инсон организмининг ўзида эмас, балки махсус муҳитда ишлаб чиқарилади, ва сўнгра, инсонга киритилади.
Инъекция киритилган жойда, ушбу оқсиллар ўраб олиниб, парчаланади, бизнинг Т-ҳужайраларимиз улар билан танишади, шундан сўнг вирусга қарши антитаначалар ҳосил бўлади.
"Ва мана шу ерда, жараён тўлалигича иммун жавобни имитация қилмагани учун, организмни доимий машқ қилдириш учун бир нечта инъекция қилинишига тўғри келади, - дея тушунтиради Евгений Тимаков. - Яъни, биз бир марта инъекция қилдик, у танишди, синаб кўрди - ва мазалидек туюлди. Иккинчи марта киритамиз, у аллақачон бу бегона нарса эканлигини тушунади, антитаначалар ҳосил бўлишни бошлайди, аммо улар миқдори ҳақиқий вирусни ўлдириш учун етарли бўлмайди. Шунда учинчи марта вакцина киритилади, бу вирусни йўқ қилувчи антитаначалар ушбу вирусни ўлдирадиган даражада бўлиши учун амалга оширилади".
Бундан ташқари, вакцина компонентларини киритиш оралиғида, худди "Спутник"даги каби, бўшашмаслик ва ҳимоя воситаларидан воз кечмаслик керак, чунки инфекцияни юқтириб олиш хавфи охирги инъекцияни олгунга қадар ҳам сақланиб қолади, дея таъкидлади шифокор.
Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини видеомизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала