Антирекорд: Ўзбекистонда бир кунда 1000га яқин кишида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь для лечения больных Covid-19
Госпиталь для лечения больных Covid-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Oбуна бўлиш
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 916 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистонда бир кунда 974 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар жами сони 134 826 нафарга етди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Президент пандемия шароитида аҳолидан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилишни сўради
Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 41 нафари Андижон вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 110 нафари Жиззах вилоятида, 35 нафари Қашқадарё вилоятида, 21 нафари Навоий вилоятида, 40 нафари Наманган вилоятида, 102 нафари Самарқанд вилоятида, 27 нафари Сирдарё вилоятида, 105 нафари Сурхондарё вилоятида, 96 нафари Фарғона вилоятида, 40 нафари Хоразм вилоятида, 110 нафари Тошкент вилоятида, 125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 5 август ҳолатига жами соғайганлар сони 128 191 нафарга (касалликка чалингани расман қайд этилганларнинг 95 фоизи) етди.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 916 нафарни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 547 кишида пневмония тасдиқланган бўлиб, жами беморлар сони 13 531нафарга етган. 5 август куни уларнинг 551 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6046 нафарни ташкил қилмоқда. Уч нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.
Янгиликлар лентаси
0