Пентагон АҚШ денгиз флотининг заиф жойини топди

Oбуна бўлиш
Тарихда энг йирик ҳарбий денгиз ўқув машқларида фақат АҚШ ҳарбий флоти кемалари иштирок этмоқда, НАТОнинг бошқа мамлакатлари таклиф қилингани йўқ.
ТОШКЕНТ, 6 авг —Sputnik, Андрей Коц. Бешта флот, минглаб денгизчилар, ўнлаб жанговар ва сув ости кемалари – АҚШда сўнгги 40 йилда энг йирик ҳарбий-денгиз ўқув машғулотлари - Large Scale Exercise 2021 (LSE) бошланди. Машғулотлар 2 ҳафта давом этади ва 17та вақт зонасини қамраб олади. Уларнинг мақсади – Россия ва Хитойга Америка денгиз флоти кучини яққол намойиш қилишдир.

Иккинчи жаҳон уруши тажрибаси

Машғулотлар сценарийси –АҚШ томонидан дунё бўйича ҳар қандай рақибга глобал қаршилик кўрсатишдир. Америкаликлар янги тактик ва стратегик услублар, энг янги қурол намуналари ва палуба авиациясидан фойдаланади.
АҚШ адмираллари бир вақтнинг ўзида турли ҳудудларда барча турдаги кемалар – авиаташувчи, ракета крейсерлари, эсминецлар, сув ости кемалари, вертолёт ташувчилар, сузувчи доклар ҳаракат қилиш имкониятларини намойиш қилишмоқчи.
Эсминец США Donald Cook на военных учениях  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
АҚШ ҲДКнинг Large Scale Exercise 2021 машқлари: Қора денгизга куч етадими?
Шунингдек, денгиз авиацияси ҳамда учувчисиз аппаратлар имкониятларини ҳам намойиш қилиш кўзда тутилган. Хусусан, "Карл Винсон" авиаташувчиси илк бор ўз палубасида F-35С қирувчилари билан денгизга чиқади.
Ўқув машғулотлари жуғрофияси Атлантика, Тинч океани, Жанубий-Хитой, Шарқий-Хитой, Қора ва Ўрта-ер денгизларини қамраб олади.
АҚШ қўмондонлиги ўз олдига қўйган вазифа мақсадларининг ҳам кўлами жуда кенгдир – турли флотлар орасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, ишончли алоқа канали ўрнатиш, сув усти, сув ости ва денгиз ҳаво кучларини ҳаракатларини мувофиқлаштиришдир. Ундан ташқари турли тарқоқ денгиз операциялари ўтказиш, олдинги саф ҳарбий базалари ташкил қилиш ҳамда шартли рақиб қирғоқлари яқинида ҳаракатлар амалга ошириш ҳам режалаштирилган.
Ушбу машғулотларнинг яна бир қизиқ жиҳати – америкаликлар босқичма-босқич, олдинлари ҲДФ асосини ташкил қилган, авиацияли якка зарба берувчи гуруҳларидан воз кечмоқда. АҚШ ҲДФ бош адмирали Кристофер Грейди хабарига кўра, бундан буён ушбу гуруҳлар йирик гуруҳлар таркибида ҳаракат қилади.
“Биз авиацияли якка гуруҳлар стратегиясини яхши ўрганиб олдик. Ушбу ўқув машқларида асосий эътибор кичик кемалардан иборат мобил гуруҳларга қаратилади. Улар ўзи алоҳида ва йирик гуруҳлар таркибида самарадор бўлиши мумкин. Бундай гуруҳлар зарба олганидан сўнг ҳам жангавор қобилиятини сақлаб қолиши керак. Бу борада бир Иккинчи жаҳон уруши тажрибасига қайтмоқдамиз. У вақтлар бизда жуда кўп, арзон ва самарали кемаларимиз бор эди. Биз уларнинг бир қисмини йўқотдик, лекин денгиз флоти умумий ҳисобда жанговар қобилиятини сақлаб қолди. АҚШ флотининг айнан йўқотишлардан қўрқмаслик хусусияти – бизнинг рақибларни тўхтатиб турувчи асосий фактдир”, - деди журналистларга Ньюпортдаги ҳарбий-денгиз коллежи профессори Джеймс Холмс.

Глобал мақсадлар

Таҳлилчилар хулосасига кўра, Large Scale Exercise машқлари халқаро аренада Вашингтондан мустақил сиёсат олиб бораётган давлатларга қарши қаратилган. Биринчи ўринда гап, албатта Россия ва Хитой ҳақида кетмоқда. Ташкилотчилар ҳам буни яшириб ўтираётгани йўқ.
Американские военные во время посадки на самолет на авиабазе в Киркуке, Ирак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
АҚШ ҳарбийлари Россияга яқинроқ жойлашишга тайёрланмоқда
Машғулотларнинг айримлари Қрим ва Тайвань қирғоқлари яқинида ўтишини ҳисобга олганда, америкалик денгизчилар Россия ва Хитой ҳарбийларининг “асабини қитиқлаши” мумкин. Демак Қора Денгизда ҳам турли фитналар ҳам юз бериши мумкин, лекин экспертлар ўқув-машқларининг асл мақсади бу эмаслигини таъкидлашмоқда.
“Албатта, Пентагон шунчаки машқ қилиш учун 5та денгиз флотини жалб қилаётгани йўқ, - дейди Россия ҳарбий фанлар академияси аъзоси Сергей Судаков. Аслида, Америка Қўшма штатлари ўзларининг дунёвий етакчилигининг янги кўринишини шакллантиришмоқда. Эътибор беринг – LSEда фақат АҚШ ҳарбий флоти кемалари иштирок этмоқда. НАТОнинг бошқа мамлакатлари эса таклиф қилингани йўқ. Бу билан америкаликлар бутун дунёга, жумладан ўз иттифоқчиларига ҳам АҚШ Ер шаридаги энг қудратли ҳарбий куч эканини ва ҳар қандай рақибга бас кела олишини кўрсатиб қўйишмоқчи".
Аслида АҚШда анча вақтдан бери ҳарбий майдонда ўз муваффақиятлари билан мақтанишга имкон бўлмаган эди. Улар парадлар ўтказмайди, Яқин Шарқ ва Афғонистонда АҚШ денгиз қутратини тўлиқ намойиш эта олмаган эди. Сўнгги вақтларда содир бўлган президент сайлови ва BLM можаролари ҳам АҚШнинг сиёсий обрўйини оширгани йўқ. Судаков хулосасига кўра, ўзининг “денгиз мушакларини” шамойиш қилиш билан АҚШ яна бир бор дунёга улар бақувват эканини кўрсатиб қўйишмоқчи.

Хатоларни тўғрилаш

Албатта бу ҳам ҳаммаси эмас. АҚШ бирлашган штаблари генерли Джон Хайтен маълум қилишига кўра, ўтган йилги ҳарбий ўқув машғулотларда - Америкаликлар Тайвань ороли учун Хитой билан урушни машқ қилишганда, АҚШ ҳарбийлари виртуал жангни улкан “йўқотишлар” билан тугатишган эди.
“Шартли рақиб бизнинг ҳарбий стратегиямизни ўнлаб йиллар давомида ўрганиб чиққан ва биз қаерда қандай ҳаракат қилишимизни жуда яхши билган эди”, - дейди Хайтен.
Американский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2021
Дунё океанида устуворлик қилиш: АҚШ денгиз флотининг 10 йиллик режаси
Генерал айтишига кўра, АҚШ Қуролли кучларининг заиф жойи - ҳарбийларнинг юқори технологияларга боғлиқлигидир: спутниклар, узоққа аниқ зарба берувчи қуроллар, киберқуроллар, радиоэлектрон кураш воситалари. Сўнгги 10 йилликдаги можароларда америкаликлар ўзларидан технологик анча заиф рақибларга қарши курашишган эди. Замонавий алоқа воситалари ва тез ахборот алмашиш имконияти уларга катта устуворлик берган эди.
Россия ва Хитой эса Пентагоннинг ахборот соҳасига боғлиқлигини яхши билишади ва Москва ва Пекин АҚШни ушбу “кузирдан” маҳрум қилиб қўйишлари мумкин. Кенг кўламли уруш бўлган тақдирда руслар ва хитойликлар биринчи ўринда америка спутниклари, узоқ радиолокацион авиация самолётларини ва ердаги алоқа узелларини йўқ қилишади, - дейди генерал Хайтен.
Ўтган йилги виртуал уруш симуляторида Хитой рақибни “кўр” ва “кар” қилиб қўйди. Америкаликлар бундан хулоса қилган ҳолда, Large Scale Exercise машқларида ҳатто кучли армия устидан ҳам ахборот устуворлигига эришишни мақсад қилишган. Москва ва Пекин ҳам, сўзсиз ушбу машғулотларни кузатиб боради ва океан ортидан келган рақибнинг барча тактик ва стратегик ҳаракатларини синчиковлик билан таҳлил қилади.
Янгиликлар лентаси
0