Сиёсат

Ёшларни бирлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги - Мирзиёев МО саммитида нималарни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаКонсультативная встреча глав государств Центральной Азии
Консультативная встреча глав государств Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
МО саммитида Ўзбекистон президентининг озиқ-овқат ва ёшларни, савдо ва транспорт, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга доир таклифлари.
ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаКонсультативная встреча глав государств Центральной Азии
Консультативная встреча глав государств Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Консультативная встреча глав государств Центральной Азии
Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақаси кўламида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлган қуйидаги ташаббусларни билдирди.

Савдо-иқтисодий алоқалар

Марказий Осиёда янги ўсиш нуқталарини, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган янги ривожланиш “драйвер”ларини аниқлаш, минтақа ичидаги савдони кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ушбу мақсадда мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, саноат кооперацияси, инновациялар ва рақамли технологияларни ривожлантириш натижасида қўшилган қийматнинг узун занжирларини яратиш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари орасида Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг умумий йўналишлари тўғрисидаги битимни қабул қилиш фурсати келганини айтди.

Транспорт-транзит хаби

Марказий Осиё улкан транспорт-транзит салоҳиятига эга ва уни самарали ишга солиши керак. Кенг ривожланган ва интеграциялашган транспорт тизими Евроосиё қитъасининг муҳим транзит “хаб”ига айланишга қодир.
Шавкат Мирзиёев хусусан, Каспий денгизи портлари, йирик трансчегаравий логистика марказларини имкон қадар тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлашга чақирди.
Ўзбекистон келажакда “Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” трансафғон йўлаги, “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” автомобиль ва темир йўллари имкониятларидан фойдаланиш ниятида.
Шунингдек, панджемия шароитида ҳам санитария талабларига риоя қилган ҳолда транспорт қатновларини тўлиқ тиклаш муҳим экани қайд этилди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги

Пандемия шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги муаммолар ўткир тус олганига эътибор қаратилди. Дунёнинг айрим минтақаларида нархлар ўсиши ва асосий озиқ-овқатларнинг етишмовчилиги кузатилаётгани айтиб ўтилди.
Шавкат Мирзиёев минтақа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаб, биринчи йиғилиш кун тартибига озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тизимни жорий қилиш масаласини киритиш таклифини билдирди.
Бу озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда уларнинг сифатини назорат қилиш, шу жумладан, жаҳон бозорига етказиш бўйича аниқ йўналишлар ва қўшма дастурларни белгилаб олишга хизмат қилади

Ёшларни бирлаштириш

Мамлакатларимиз тараққиётида минтақа аҳолисининг аксарият қисмини ташкил этаётган ёшлар муҳим ўрин тутишини барчамиз англаб турибмиз. Бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш давом этаётган бугунги кунда Марказий Осиё келажагининг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари келгуси йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказишни таклиф этди. Бу мамлакатларимиз ҳукуматлари ва ёшлари ўртасида ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, интерфаол мулоқотни йўлга қўйиш учун платформа шакллантиришда муҳим қадам бўлади.

Туризм ва маданият

Ўзбекистон президенти МО давлатлари орасида маданий алоқаларни ривожлантириш - Халқлар орасида қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашнинг муҳим омили эканини қайд этди.
Ушбу мақсадда МО маданий меросига бағишланган фестиваллар, маданият ва кино кунларини ўтказиш, биргаликда китоблар нашр қилиш таклиф қилинди.
Шунингдек ўзаро туризмни ривожлантириш ҳам МО халқларини яқинлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди. Бу борада президент, туризм хизматларининг бутун доирасини қамраб оладиган “Бир саёҳат – бутун минтақа” қўшма дастурини амалий рўёбга чиқариш таклифини илгари сурди.
- Бугунги саммит муҳим воқеа – давлатларимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги арафасида ўтаётгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Бу йиллар барчамиз учун қийин давр бўлди. Асосий хулоса шуки, биргаликда, жипс бўлиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, олдимизда турган муаммоларнинг ечимига эришамиз, минтақанинг барқарор тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтирамиз. Бошқа муқобил йўл йўқ! – деди Президент Шавкат Мирзиёев.
“Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Маслаҳат учрашувида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилди. Саммитда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман иштирок этди.
Ўзбекистон президентининг МО давлат раҳбарлари саммитида сўзлаган нутқи батафсил қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала