Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

АҚШ элчихонаси америкаликларни Афғонистонни зудлик билан тарк этишга чақирди

Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2021
Элчихона Афғонистондан учиб кетиш учун ҳар қандай тижорий рейслардан фойдаланишни тавсия қилади.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Американинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистондаги америкаликларни мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда дипломатик миссия сайтида хабар қилинди.
"Элчихона америкаликларга жиноятчилик, терроризм даражаси юқорилиги сабабли Афғонистонга келиш хавфли эканлигини эслатади, мамлакатда бўлиб турганларни эса уни тарк этиш масаласини кўриб чиқишга чақиради", — хабарда.
АҚШ элчихонаси Афғонистондан учиб кетиш учун ҳар қандай тижорий рейслардан фойдаланишни тавсия қилади. Шу билан бирга, элчихона самолётга чипта харидга қилишга молиявий имкони бўлмаганларга қарз бериш туришга тайёрлигини билдирган.
АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, мамлакатда толиблар* ўз ҳаракатларини фаоллаштирди. Афғонистон ҳукумати қатор туманлардаги назоратни қўлдан бой берган.
Флаг Афганистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғонистондаги Россия бош консулхонаси дипломатлари Ўзбекистонга кўчирилди
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader