Coca-Cola Uzbekistan давлат улуши 252,2 млн долларга Туркия компаниясига сотилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПродукция завода Coca-Cola
Продукция завода Coca-Cola - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2021
Oбуна бўлиш
Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd устав капиталидаги 57,118 фоиз давлат улуши Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş. компаниялар гуруҳига сотилди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston (CCBU) устав капиталидаги 57,118% давлат улушини Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş." (CCI, Туркия) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган CCI International Holland B.V. шўъба корхонаси орқали 252,28 миллион долларга сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Битим Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланган. Битимни якунлаш жараёни тартибга солувчи органлар томонидан бериладиган муайян рухсатлар олинишини талаб қилади.
Мазкур битим халқаро амалиётда қабул қилинган ва Ўзбекистон қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 27 октябрдаги фармонига асосан оммавий ошкора сотув жараёни шаклида ташкил этилди.
Изображение Coca-Cola на одном из торговых центров в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2020
Coca-cola заводи хусусийлаштиришга тайёрланмоқда
Давлат улушининг мазкур сотув жараёни Rothschild & Co агентликнинг молиявий маслаҳатчиси, Dentons эса юридик маслаҳатчиси сифатидаги иштирокида амалга оширилди.
Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd МЧЖ — Ўзбекистонда газланган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания бўлиб, у Тошкент, Наманган ва Урганч шаҳарларида ишлаб чиқариш заводларига, шунингдек, омборхоналар тармоғига эга. 2020 йил якунлари бўйича компаниянинг соф фойдаси 205 миллиард сўмни ташкил этган.
Coca-Cola İçecek эса Coca-Cola тузилмасидаги йирик корхоналардан ҳисобланади. Унинг асосий эгалариAnadolu Efes ва The Coca-Cola Company.
Янгиликлар лентаси
0