Маданият

Озодбек Назарбеков “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини қабул қилиб олди

© Пресс-служба Минкультуры УзбекистанаМинистр культуры Узбекистана Озодбек Назарбеков
Министр культуры Узбекистана Озодбек Назарбеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2021
Вазир ўзбек халқи сингари меҳрибон, бағрикенг туркман элининг эҳтиромига сазовор бўлиш у учун катта бахт, юксак эътироф ва улкан масъулият эканини таъкидлаган.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркманистон Олий Мажлиси раиси Гулшат Маммедова қўлидан “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи телеграмдаги каналида маълум қилди.
Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўтган йил июнь ойида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист – шарафли унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди.
“Ўзбек халқининг ижодкор бир фарзанди бундай эътирофга муносиб кўрилиши икки қардош давлатнинг дўстона муносабати, икки миллат ўртасида инсонпарварлик ва бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлаш, ўзаро муҳаббат ва эътиборнинг юксак кўриниши десак, асло муболаға бўлмайди. Камтарона ижодимизни юксак баҳолаб, тақдим этилган мазкур унвонни нафақат менга, балки бутун ўзбек халқига ҳамда санъатига бўлган Турманистон Президентининг, халқининг меҳри ва ҳурмати деб қабул қиламан”, - дея ёзади Назарбеков.
Вазир ушбу эътироф учун, аввало, Туркманистон президентига, шу орқали бутун туркман халқига чуқур миннатдорлигини билдирган.
© Telegram / ozodbek_axmadovichМинистру культуры Узбекистана Озодбеку Назарбекову присвоено звание "Заслуженный артист Туркменистана"
Министру культуры Узбекистана Озодбеку Назарбекову присвоено звание Заслуженный артист Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2021
Министру культуры Узбекистана Озодбеку Назарбекову присвоено звание "Заслуженный артист Туркменистана"
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала