Дунёда

Қозоғистонда қурғоқчиликдан уч миллиондан зиёд чорва нобуд бўлиши мумкин

© Sputnik / Илья Наймушин / Фотобанкка ўтишКорова
Корова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2021
Жазира қуёш нурларидан кўллар қуриб қолган, ўт-ўланлар қовжираб қолган. Балатопар қишлоғида уй ҳайвонлари очликдан азобли ўлим топмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Қозоғистонда уч миллиондан зиёд уй ҳайвонлари нобуд, икки миллиондан зиёд киши эса ўз даромадини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат миллий чорвачилик ассоциацияси маълум қилди.
“Евразия” биринчи канал хабарига кўра, қурғоқчилик Балқаш кўли яқинидаги қишлоқларгача етиб борган.
Жазира қуёш нурларидан кўллар қуриб қолган, ўт-ўланлар қовжираб қолган. Балатопар қишлоғида уй ҳайвонлари очликдан азобли ўлим топмоқда.
Чорвадорлар ва экологлар бунда нафақат аномал жазирама, балки бефарқ амалдорларни айблашмоқда.
Мамлакат миллий чорвачилик ассоциацияси раиси Алмасбек Садирбековнинг таъкидлашича, 30 фоиз бош чорва аллақачон йўқотилган.
Таъкидланишича, мамлакат Қишлоқ хўжалиги муаммони ҳал этиш гуруҳини тузиб, озуқа тайёрлаш штабини йиққан. Европа иттифоқи Қозоғистонга фермерларга гуманитар ёрдам сифатида 100 миллион тенге ажратган.
Туристы на верблюдах в пустыне в Дуньхуане, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2020
Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала