ХДП президент сайловида Мақсуда Ворисова номзодини илгари суради

© Международный пресс-клубСенатор Максуда Ворисова
Сенатор Максуда Ворисова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2021
Oбуна бўлиш
Бу йилги президент сайловида Мақсуда Ворисова давлат раҳбари лавозими учун кураш олиб боради.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди. Унда партия президент сайлови учун ўз номзодини эълон қилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар бермоқда.
2021 йилдаги президент сайловида номзод этиб партия марказий кенгаши раисининг ўринбосари, Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмита раисининг ўринбосари Мақсуда Ворисова тавсия этилган. Сўзга чиққанлар бу таклифни бир овоздан маъқуллади.
Энди унинг номзоди партия қурултойи томонидан тасдиқланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президент сайловларида Нарзулло Обломуродов, "Адолат" социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров номзодлари илгари сурилиши маълум бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0