Дунёда

ФХХ махфий ҳужжатларни очиқлади: Япония СССРни биологик қурол билан йўқ қилмоқчи бўлган

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПредупреждающая табличка на двери лаборатории
Предупреждающая табличка на двери лаборатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2021
Совет иттифоқига ҳужум қилиш учун мамлакат беш йилдан ортиқ муддат тайёргарлик кўрган
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Япониянинг СССРга қарши урушга тайёргарлик кўргани ҳақидаги далилларни очиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълумки, мамлакат 1938 йилдан Совет Иттифоқига қарши ҳужумга тайёргарлик кўрган. Квантунг армиясининг охирги бош қўмондони Отодзо Ямаданинг сўзларига кўра, у Хассан кўли яқинидаги совет-япон можароси пайтида СССР билан ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган тақдирда армияни жанговар тайёргарликка келтириш тўғрисида буйруқ берган.
Проекция с надписью «Спасибо» на русском, английском, французском и немецком языках, Берлин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Колумнистлар
Иккинчи жаҳон урушининг афсона ва асотирлари
Экспертларнинг таъкидлашича, япон ҳарбийлари "разведкани жанг билан" олиб боришган, Қизил Армия қўшинларининг ҳолати ва уларнинг мудофаасининг ишончлилигини баҳолашган. Ўшанда кки ҳафталик кураш СССР ғалабаси билан якунланган.
"Квантунг армияси қўшинлари, Совет Иттифоқига қарши урушга тайёрликни кучайтириш мақсадида, кучларнинг бир қисми шарқий чегара ҳудудида тўплаш учун олдинга ҳаракатланади", - дейилади махфийликдан чиқарилган №70 буйруқ матнида.
СССРга қарши урушга тайёргарлик вақтида Япония ҳукумати бактериологик қуролдан фойдаланмоқчи бўлган. Улар бу қарама -қаршиликда ҳал қилувчи рол ўйнайди деб умид қилишган.
Аммо 1945 йилда Совет иттифоқи Токио режалари, ҳамда унинг Берлин билан алоқаларидан хабар топиб, уруш эълон қилган. Узоқ шарқ кампанияси вақтида СССР Квантунг армиясини тор-мор этган: Япония таслим бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала