Сиёсат

Ўзбекистонликлар дунёнинг исталган нуқтасидан овоз беришлари мумкин - МСК

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишПодготовка к президентским выборам в Узбекистане
Подготовка к президентским выборам в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2021
Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг аксарият қисми Россия Федерациясида бўлганлиги туфайли, РФда овоз бериш учун кўчма қутилар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги президент сайловларида чет эл давлатларида овоз бериш жараёни қандай ўтиши ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбирига Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев маълумот берди.
Лидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Сиёсат
Ўзбекистонни янги президенти нимага тайёр: партиялар етакчилари сайловолди режалари ҳақида
МСК вакилининг таъкидига кўра, бугунги кунда миллионлаб инсонлар республика ташқарисида, шу боис, Марказий сайлов комиссияси ҳар бир сайловчигача етиб бориш учун барча шарт-шароитларни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Чет элда бўлиб турган фуқароларимиз - бу алоҳида масала. Бундайлар сони бугун миллионларда ўлчанади. Ва биз чет элдаги одамларимиз ўзларини Ўзбекистон фуқароси сифатида ҳис этишлари ва ўз хоҳиш-истакларини кўрсатишлари учун барча чораларни кўрамиз

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев

Шу вақтга қадар чет элда фақатгина консуллик рўйхатида турган фуқароларгина овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган бўлсалар, эндиликда тегишли қонунчилик ҳужжатига ўзгартиришлар киритилган.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатда бўлиб турганликларидан қатъи назар, у ёки бу давлатда ташкил этиладиган овоз бериш участкаларида овоз бериш ҳуқуқига эга. Улар ўзлари билан фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспортни олишса етарли.
В Ташкенте состоялась презентация логотипа президентских выборов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Сиёсат
Машҳур "галочка" ва байроқ ранглари: МСК президент сайловлари логотипини тақдим этди
Шунингдек, у ёки бу сабабга кўра, сайлов куни Ўзбекистонда бўлмайдиган фуқаролар ҳам муддатдан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун улар Ташқи ишлар вазирлиги сайтида сайловга 15 кун қолган муддатда ариза қолдиришлари керак бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг аксарият қисми Россия Федерациясида эканлигини инобатга олиб, МСК бу давлатда овоз бериш учун кўчма қутиларни ташкил этишни режалаштирган.
Ўзбекистонда президент сайловлари жорий йилнинг 24 октябр санасига белгиланган. Сайлов кампаниясига 23 июл куни старт берилган эди. Рўйхатдан ўтган барча партиялар давлат раҳбари лавозимига ўз номзодларини илгари суришди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала