Миграция

Россияда оммавий муштлашув юз берди: ўзбекистонлик мигрантлар иштироки ўрганилмоқда

© Sputnik / Анна Соловьева / Фотобанкка ўтишДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2021
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу муштлашувда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иштирокини ўрганиб, зарур ҳолатда юртдошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколати доирасида барча чораларни кўради.
ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан оммавий муштлашувларда иштирок этмасликни сўраб, мурожаат йўллади.
"Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Москва шаҳрида турли миллат вакиллари иштирокида этник оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий муштлашувларда иштирок этмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни, Россия қонунларига риоя этишни сўрайди", - дейилади хабарда.
Оммавий муштлашувларда иштирок этиш чет эл фуқаролари учун Россия қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу муштлашувда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иштирокини ўрганиб, зарур ҳолатда юртдошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколати доирасида барча чораларни кўради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала