Аналитика

Россиянинг янги гипертовушли ракетаси: Х-95 ҳақида маълумотлар

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишПуск новой противоракеты системы ПРО на полигоне Сары-Шаган
Пуск новой противоракеты системы ПРО на полигоне Сары-Шаган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2021
Россия юқори технологияли қурол-аслаҳаларни яратиш ва ишлаб чиқаришда Ғарбни анча ортда қолдирди. Олис масофага учадиган Х-95 гипертовушли авиация ракетаси технологик ва ҳарбий устуворликнинг яна бир салмоқли далилидир.
Август ойининг бошларида РФ Қуролли Кучлари бош штаби ҳарбий академияси раҳбари Владимир Зарудницкий РФ Мудофаа вазирлигининг "Военная мысль" журналида энг янги Х-95 гипертовушли ракетани "махфийликдан чиқарган эди". Ҳарбий раҳбарнинг мақоласи зарба ва қирувчи авиацияни қўллаш орқали ҳаво-космик соҳасида эришиладиган ҳукмронликка бағишланган эди.
Точно в цель: в России успешно прошли испытания ракеты С-500 Прометей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Видео
Россия С-500 “Прометей” ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
Бунда юқори аниқликка эга узоқ масофага учадиган авиация ракеталари, айниқса, гипертовушли ракеталар ҳал қилувчи роль ўйнайди. Модомики Х-95 ракетаси ҳақида бундай даражада гапирила бошлашган экан, у ҳолда, бу унинг тайёр бўлганидан дарак беради.
Катта масофага учадиган, юқори аниқликка эга Х-95 гипертовушли ракетаси Ту-22М3М ва Ту-160М ​​бомбардимончиларининг жанговар имкониятларини, шунингдек истиқболли узоқ масофали авиация мажмуаси (ПАК ДА) учун мўлжалланган. РИА Новости манбасига кўра, Х-95 маҳсулотининг тажриба намуналари аллақачон ҳаво ташувчисида синовдан ўтган.
Янги авиация ракетасининг техник характеристикалари келтирилмаган, аммо шу нарса маълумки, гипертовушли Х-47М "Кинжал" ракетаси 12 Махгача бўлган тезликка ва 2000 кмдан ортиқ парвоз масофасига эга.
Самоходная пусковая установка 9П78-1 Искандер-М во время демонстрации ходовых и огневых возможностей на полигоне Алабино в рамках Международного военно-технического форума Армия-2019. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Колумнистлар
НАТО учун "таъқиқ зонаси": Россия "Искандерлари" янги ракеталарга эга бўлди
Тахмин қилиш мумкинки, энг янги Х-95 янада тезроқ, узоқроқ учади ва ҳатто 5000 км ҳам у учун чегара бўлмайди. РФ Мудофаа вазирлигининг авиация базасидаги гипертовушли қуролларга қўядиган асосий талабларидан бири - бу учиш чизиғидан камида 5500 км масофада душман стратегик объектларини йўқ қилиш қобилиятидир. ҲКК самолётлари F-22 қирувчи-тутувчи ва ҳаводан ҳужум тизимлари, ҳамда ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ҳаракатлари зонасидан ташқарида қолиши муҳим. Ўйлайманки, ўрта масофага учадиган истиқболли ракеталар генерал Зарудницкий учун унчалик қизиқ бўлмас эди.
Бугунги кунда Ту-160 ва Ту-95МС Узоқ авиация самолётлари замонавий Х-101 (Х-102 термоядровий боеголовкали) қанотли ракеталари билан қуролланган ва улар 5500 км масофага уча олади (https://sputnik.by/20191129/Rossiya-vozobnovila-proizvodstvo-strategicheskikh-raketonostsev-Tu-160M-1043337405.html).
Ўхшаши дунёда йўқ, шундай бўлса-да, кам кўринувчан Х-101 эҳтимолий душманнинг ракеталарга қарши мудофаа воситалари томонидан тутиб олиниши мумкин. Гипертовушли ракеталарни эса барча мавжуд ва истиқболдаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва ракеталар ҳужумига қарши тизимлар деярли нишонга ололмайди.
Юқори технологияга эга душман билан эҳтимолий жангда олис масофага учувчи Х-95 ракетаси ғалабанинг муҳим омили бўлолади.

Оптимистик траектория

Стратегик ташувчи мосламалар билан энг янги Х-95 гипертовушли ракеталари учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ҳаттоки "боқий" Ту-95МСни ҳисобга олмаганда ҳам, бугунги кунда Россия ҳарбий-космик кучлари сафида 16 та Ту-160 ракета ташувчиси бор. Аста-секин "Оқ оққушлар" Ту-160М ​​даражасигача модернизация қилиниб, иккинчи серияли НК-32 двигателлари билан қайта жиҳозланмоқда ва бу уларга соатига 2200 км тезликка эришишга имкон беради.
Элликка яқин янгиланган Ту-160Мларни Қозон авиазаводида қуриш режалаштирилган. Истиқболли узоқ масофали авиация мажмуасининг сарияли ишлаб чиқарилиши 2028-2019 йилларга мўлжалланган.
Рабочая встреча президента РФ В. Путина с советником по науке ОАО ВПК НПО машиностроения Г. Ефремовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2020
Дунёда
Путин Россия нега гипертовушли қурол яратишга мажбур бўлганини айтди
РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу сал аввал гипертовушли мажмуаларни ноядровий тийиб туриш кучининг асоси деб атаган эди. Феврал ойида Россияда бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётлари учун янги гипертовушли "Гремлин" ракетаси яратгани ҳақида маълумот пайдо бўлди ("Гремлин" синовлари 2023 йилга режалаштирилган). Россия гипертовушли ракеталарининг сони ва сифати ҳар доим ташқи таҳдидларга мос бўлади.
Россиянинг гипертовушли қуроли – "Авангард" (стратегик мақсаддаги ракета қўшинлари) мажмуалари, "Кинжал" (ҲКК) ва "Циркон" ракеталари (ҲДФ) – ишчи ҳолатда бўлиб, Пентагон ва НАТОдаги энг қайноқ бошларни самарали совутиб турибди.
Денгизда жойлашадиган "Циркон" гипертовушли ракеталари давлат синовларини муваффақиятли якунлаб, тез орада 22350 лойиҳасининг қурол-аслаҳалари, энг янги кўп нишонли 885М лойиҳасининг "Ясень-М" субмариналари ва модернизацияланган ракета крейсери - "Адмирал Нахимов" сафига қабул қилинади.
Россия гипертовушли қуролларни яратиш ва ишлаб чиқариш соҳасида етакчидир. 2019 йилдан бери фақат Хитой шунга ўхшаш қуролга эга - DF-17 ўрта масофали ракетаси (2500 км гача) тезликни 10 Махгача оширишга қодир.
Шу сабабли, энг сўнгги Х-95 ҳақидаги маълумотлар кўплаб мамлакатларда шов-шувга сабаб бўлди. Мана шу фонда Пентагон Конгрессдан Россия гипертовушли қуролларидан келаётган таҳдидга қарши туриш учун қўшимча маблағ талаб қилди. Кўриниб турибдики, энди 740 миллиард долларлик ҳарбий бюджет ҳам гипертовушли тезликка эришиш учун камлик қиляпти. Вашингтон айланма йўлларни изламоқда, гипертовушли қуролларни халқаро конвенциялар билан тақиқлашни таклиф қилиб, креатив манёврларни ишга солмоқда.

"Шериклар" ета олмайди

Ҳар йили миллиардлаб долларларни қурол-яроғга сарфлашига қарамай, АҚШ гипертовушли технологиялар пойгасида Россияга ета олмайди.
Яқинда бўлиб ўтган AGM-183A Air-Launched Rapid Response Weapon авиация ракетаси прототипини синовдан ўтказиш пайтида, маҳсулот Жанубий Калифорния қирғоқларида бомбардимончидан ажралди, лекин реактив тяга ёқилмади. Бошқа маълумотларга кўра, пускдан сўнг дарҳол реактив двигател ёниб кетган ва "ракета нишонга тега олмаган".
Гипертовушли прототипнинг муваффақиятсиз синови сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган. Ушбу турдаги авариялар (ракета ёқилғисининг бутун ҳажми детонацияси) ташувчига жиддий таҳдид солади ва AGM-183A билан боғлиқ ҳолатда эса гап B-52H Stratofortress бомбардимончиси ҳақида борган эди.
Муваффақиятсиз синовлар серияси бугун ҳарбий-ҳаво кучларининг ягона лойиҳаси бўлган - ARRWнинг бутунбошли гипертовушли лойиҳасини хавф остига қўймоқда.
Первый запуск гиперзвуковой ракеты Циркон с фрегата Адмирал Горшков в Белом море по морской цели в Баренцевом море. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2020
Дунёда
Россия “Циркон” гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди
АҚШ ҲҲКнинг қуролланиш дастури ижрочи директори генерал Хит Коллинз 4 август куни 2022-молиявий йил охиригача ҳавода жойлашадиган гипертовушли ракета ишлаб чиқарилишининг ишга туширилиши ракетанинг 28 июл куни илк парвозни амалга оширишни рад этиши билан боғлиқ муаммо қанчалар тез ечим топишига бориб тақалишини айтган эди.
Аввалроқ, АҚШ ҲҲК 2022-молиявий йил учун 12 та AGM-183A (ARRW) ракеталарини яратиш учун 161 миллион доллар сўрашган эди. АҚШ ҳарбий бюджети гипертовушли тадқиқотлар учун 3,2 миллиард долларлик харажатларини ўз ичига олади. Кўриниб турибдики, гипертовуш соҳасида катта пуллар катта ютуқлар билан ўзаро боғлиқ эмас экан.
Истиқболли ARRW лойиҳаси учун америкаликлар 2020 йил феврал ойида қимматбаҳо HCSW гипертовушли дастурдан воз кечган эдилар (Пентагон учун гипертовушли технологияларни ривожлантиришда пионер бўлган Lockheed Martin билан 928 млн долларлик шартнома). Балки драманинг учинчи қисмига ўтиш вақти келгандир.
Қўшма Штатларда ҳозир тахминан саккизтача алоҳида гипертовушли ракета яратиш дастурлари устида иш олиб борилмоқда. Бироқ ҳали битта ҳам ишлайдиган маҳсулот яратилмади, улар ҳатто "иш ҳолатига яқин" эмас. АҚШ Конгресси Тадқиқот хизматининг гипертовушли қуролларни ишлаб чиқиш ҳақидаги ҳисоботида ўта хавотирли ҳолат қайд этилган: АҚШ Россия ва Хитойдан бир неча йилларга орқада қолмоқда.
Александр Хроленконинг Telegramдаги каналига аъзо бўлинг https://t.me/AKhrolenko
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала