Ҳодисалар

Самарқандлик йигит танишининг 16 минг $ини букмекерлик сайтида ютқазиб қўйди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2021
Самарқандлик йигит катта миқдордаги пулларни танишини алдаш йўли билан қўлга киритган. Фирибгар салқин ичимликлар савдосини йўлга қўйиб, фойда кўришни таклиф этган
ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Самарқандлик йигит ўзганинг 16 минг АҚШ долларини букмекерлик сайтида ютқазиб юборган, деб хабар бермоқда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 26 ёшли С.Ф. тенгдош таниши Х.Ш.нинг ишончига кириб, унга салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиш ва фойда кўришни таклиф қилиб, жами 16 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.
Машина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Ҳодисалар
Зарар 5,3 млрд сўм: Тошкентда фирибгарлар ижарага олинган машиналарни сотиб юборди
Сўнгра ушбу пулларни "1хбет" букмекерлик сайтида ўйинларга тикиб, ютқазиб қўйган.
Бундан ташқари, С.Ф. таниши Т.Ж.га тегишли “Дамас” русумли автомашина пулларини бўлиб тўлаб бериш шарти билан 9 000 АҚШ долларига харид қилган. Автомашинани бироз муддат бошқаргач, бошқа шахсни автомашина ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, 6 200 АҚШ долларига сотган ва пулларни яна ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан С.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала