Жамият

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровПикник у фонтана рядом с цирком
Пикник у фонтана рядом с цирком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
12 ва 13 август кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун ва ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кечалари +18…+23 даража, кундуз кунлари +33…+38 даража атрофида бўлади. Бу ушбу давр меъёридан бироз юқори бўлади.
Синоптиклар прогнозига кўра, 12 ва 13 август кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари +30…+35 даражагача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала