Жамият

ИИББ Olmazor city’даги жуфтлик билан суҳбат ўтказди

© uznews.uzШеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана
Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Бировларнинг шахсий ҳаёти ва монтаж қилинган ёлғон видеоларни тарқатиш - жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин - Тошкент ИИББ.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ уй балконидаги аёл ва эркак кимлигини аниқлади, деб хабар қилмоқда Qalampir нашри ИИББ Ахборот-мултимедиа маркази бошлиғи Нилуфар Исахоновага асосан.
“Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Феруза Нажмиддинованинг аризаси юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Видеода акс эттирилган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, ушбу фуқаро С.А. ўзининг турмуш ўртоғи Ш.А. билан бирга шу ишни қилгани ойдинлашди. Ушбу фуқаролар билан тушунтириш профилактика ишлари олиб борилди ва бундай хатти-ҳаракатларни одамлар кўз ўнгида қилиш мумкин эмаслиги тушунтирилди.
Маълум бўлишича, улар бир хонали уйда яшагани боис, фарзандларининг олдида эмас, ташқарида бу каби ҳаракатларни содир этган. Видеодаги аёл Феруза Нажмиддинова эмаслиги ИИББ томонидан тўлиқ текширилиб, аниқланди, - дейди Исахонова.
Ундан ташқари, ИИББ мультимедиа маркази бошлиғи фуқаролардан, кишиларнинг шахсий ҳаётига таалуқли ушбу каби водеолавҳаларни кенг оммага тарқатиш, монтаж услубида ёлғон маълумотлар тарқатиш - ҳуқуқбузарлик эканини эслатиб, бунинг учун жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкинлигини айтиб ўтди.
"Агарда шу каби видеоларни тасвирга олсангиз, уни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслигингизни сўрардим. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ва Жиноий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига асосан бундай ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноят деб топилиши мумкин.Бундан ташқари, монтаж услубида текширилмаган ҳамда ёлғон маълумотларни тарқатиш ҳам жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади”, - дейди Нилуфар Исахонова.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин гўёки Qalampir нашри журналисти Феруза Нажмиддинова акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқатилган эди. Шундай сўнг кенг жамоатчилик ва қатор раҳбарлар журналистни ҳимоя қилиб чиқишган эди. Айни дамда ИИББ Нажмидинованинг аризасига мувофиқ, ушбу воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала