“КАМАЗ” Ўзбекистонда 400 кишини ишга олади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишАвтомобильный завод "Камаз" в Татарстане
Автомобильный завод Камаз в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Oбуна бўлиш
Келажакда меҳнат мигрантлари профессионал кўникмалар олиши ва ўз малакаларини ошириши имконига эга бўладилар.
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. ПАО “КАМАЗ”нинг бир гуруҳ мутахассислари Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда ишга олиш мақсадида Республикага ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг етакчи юк автомобиллар корхонасига ишга жалб қилиш имконияти икки давтлат ҳукуматлари ҳамда “КАМАЗ” ва Ўзбекистонинг Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги орасида 2021 йилнинг июль ойида имзоланган келишувдан сўнг пайдо бўлди.
Церемония открытия новой линии по сборке автомобилей КАМАЗ в г. Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2020
ВЭБ Ўзбекистонда “Камаз” автомобили ва махсус техникасини харид қилишни молиялаштиради
Ушбу лойиҳанинг самарали амалга оширилишидан иккала томон ҳам манфаатдор: “КАМАЗ” ўз меҳнатсеварлиги, ишга муносабати ва тартиб интизоми билан танилган ўзбекистонлик ишчиларларга эга бўлади, Ўзбекистон фуқаролари эса Россиянинг йирик ва замонавий корхоналаридан бирида ишга жойлашиш имконига эга бўлишади.
“Бу ерда ишчилар касбга ўқитиш, ижтимоий кафолатлар, тиббий суғурта ва турар жой билан таъминланади. Ундан ташқари уларнинг Ўзбекистондан Набережные Челны шаҳригача келиш транспорт харажатларини ҳам қоплаб берилади. Буларнинг барчаси келажакда ҳам ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда”, - дейилган хабарда.
Келажакда меҳнат мигрантлари профессионал кўникмалар олиши ва ўз малакаларини ошириши имконига эга бўладилар.
Маълумот учун, бугунги кунда ПАО "КАМАЗ" 60 дан ортиқ моделдаги юк автомобиллари, принцеплар, автобуслар, двигателлар ва бошқа ускуналар ишлаб чиқаради. Корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми йил сайин ошиб бормоқда. 2021 йилнинг биринчи ярмида 24 мингдан ортиқ машина комплектлари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1/3 баравар кўп. 2018 йилдан бошлаб “КАМАЗ” электробуслар ишлаб чиқаришни бошлаган. Бугунги кунда ПАО “КАМАЗ” таркибига МДҲ ҳудудида жойлашган 109та корхона киради, ишчилар умумий сони 32,7 мингдан ортиқ.
Янгиликлар лентаси
0