Жамият

Нега ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Таъкидланишича, имкон қадар кўпроқ одамни эмлаш ва қисман иммунитет шакллантириш мақсадида ҳозирча биринчи дозани қўллашга қарор қилинган.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда жорий йил 9 августдан бошлаб Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш 1 ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолатга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков ойдинлик киритди.
Унинг сўзларига кўра, дунё ҳамжамиятида вакциналарга эҳтиёж кескин ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам ҳар куни 350-400 минг доза вакцинадан фойдаланиляпти.
“Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг иккинчи дозасини олиши керак бўлганларнинг 50 фоизи, учинчи дозани олиши керак бўлганларнинг 70 фоизи ўз вақтида навбатдаги вакцинани олишга келмаяпти. Агар биз уларнинг навбатдаги дозани олиши учун вакциналарни сақлаб тураверсак, вақтдан ютқазамиз. Шу боис аҳолининг катта қисмида қисман бўлса-да иммунитет шакллантириш учун мавжуд вакциналарни фақатгина биринчи дозани олувчилар учун қўллашга қарор қилдик. Биз шу орқали касалликка қарши қисман иммунитет шакллантиришимиз ва касаллик юққан тақдирда, енгил ўтиши учун замин яратган бўламиз”, - дея тушунтиради Отабеков.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1,3 миллиондан зиёд киши тўлиқ эмланган. Мамлакатдан фойдаланилган вакциналар дозаси 10 миллиондан ошган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала