Сиёсат

Ўзбекистонда президент сайлови учун округлар тузилди

© Sputnik / Максим БлиновКак голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах
Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Президент сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилишича, ҳар бир сайлов округидаги сайловчилар сони йиғилиш ўтказилган санагача сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимининг маълумотлари асосида аниқланган.
Сайлов округлари рўйхати, уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашуви кўрсатилган ҳолда МСК томонидан эълон қилинади.
Йиғилишда, шунингдек, ОAВ вакилларини аккредитация қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Женщина голосует на избирательном участке во время выборов президента Узбекистана. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Колумнистлар
Ўзбекистонда бундай сайловлар бўлмаган: 2021-йил октябрда сайловчиларни нималар кутмоқда
Бугунгача МСКга аккредитациядан ўтказишни сўраб бир қатор оммавий ахборот воситаларидан мурожаатлар келиб тушган. Йиғилишда 500 дан ортиқ ОАВ вакилларига аккредитациядан ўтказиш бўйича тегишли гувоҳномаларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Келгусида ОАВдан мурожааатлар бўйича МСК уларнинг аккредитациясини ўрнатилган тартибда амалга оширади.
Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига 23 июль куни старт берилди. Сайловларда 5 та партия – "Адолат" СДП, "Миллий тикланиш" ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга ва улар ўз номзодларини кўрсатишди. Сайлов 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала