Президент ушбу ҳафта тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с проектом теплоснабжения Ташкента
Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом теплоснабжения Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Oбуна бўлиш
Президентнинг ҳафталик режалари: Тошкент вилояти ва Сурхондарёга ташрифлар, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

Ушбу ҳафтада мухтарам президентимиз Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш лойиҳалари, Сурхондарёда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ва йўл бўйида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича тақдимотлар билан танишиб чиқади, - деди президент матбуот котиби.

Ундан ташқари, ушбу ҳафта давомида Шавкат Мирзиёев ва президент администрацияси тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказишга тайёргарлик кўришмоқда, - деди президет матбуот котиби
Янгиликлар лентаси
0