Маданият

Қалбларни эритган ўзбек қуёши: Ўзбекистон ва Россия ижодкорларининг янги картинаси

© Anons.uz"Солнце на вкус" - процесс съемки нового российско-узбекского фильма
Солнце на вкус - процесс съемки нового российско-узбекского фильма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Айни кунларда Ўзбекистон Кинематография агентлиги Россиянинг “Спутник Восток Продакшн” кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Солнце на вкус” (“Қуёш лаззати”) номли фильмини суратга олиш жараёнлари якунланиб премьера намойишларига тайёргарлик кўрилмоқда, - деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Қуёш лаззати” картинасининг премьераси сентябрь ойининг охирида,“Ипак йўли дурдонаси” ХIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда, - дейилган хабарда.

Янги фильмнинг номи ҳақида: муаллифлар қайноқ Осиё қуёшидан қандай “лаззат” топишди экан? Бу саволга жавоб бериш учун суратга олиш билан боғлиқ қизиқ бир фактга эътибор қаратиш лозим. Дастлабки сценарийга кўра, бир оилага мансуб бобо билан набира йўқолиб қолиши, оиланинг қолган аъзолари эса уларни излаши лозим эди – мана шундай жўн ва оддий воқеалар.
Бироқ фильм директори Сайёра Худойбердиеванинг маълум қилишича, россиялик ижодкорлар Бухоро, Самарқанд ва Хива каби дурдона шаҳарларда бўлиб, бундай гўзалликдан муносиброқ фойдаланиш лозим, деган хулосага келишди ва натижада сценарий бутунлай қайта ёзилди.
© Anons.uz"Солнце на вкус" - процесс съемки нового российско-узбекского фильма
Солнце на вкус - процесс съемки нового российско-узбекского фильма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
"Солнце на вкус" - процесс съемки нового российско-узбекского фильма
Энди воқеалар ривожига биноан, Москвада яшайдиган оила Ўзбекистонга ташриф буюради. Ўзаро келишмовчиликлар ва адоватлар гирдобида қолган оила аъзолари Ўзбекистонда бўлиш вақтида бир-бирларини қайта кашф қиладилар, орада илиқлик, муҳаббат тикланади. Бир сўз билан айтганда, жазирама Шарқ қуёши қалблардаги “муз”ларни эритади. Шу маънода фильм номи унинг ғоясини тўла акс эттиради, дейиш мумкин.
“Ипак йўли дурдонаси” кинофестивали доирасида Россия киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган яна бир картина - “Барон” фильмининг иккинчи қисми ҳам намойиш этилиши режалаштирилган. "Бу мухлисларга муносиб совғамиз бўлади", - дея умид билдирди фильм режиссёри Рустам Саъдиев.
© Anons.uz"Солнце на вкус" - процесс съемки нового российско-узбекского фильма
Солнце на вкус - процесс съемки нового российско-узбекского фильма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
"Солнце на вкус" - процесс съемки нового российско-узбекского фильма
Айтиш жоизки, бундан буён Россия ва Ўзбекистон киноижодкорларининг ҳамкорлиги йил сайин янада сермаҳсул бўлиб боради. Сабаби, бугунги кунда Бутунроссия Давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сафига (ҳозир улар 7 киши) янги ўқув йилидан яна 30 нафар абитуриент қўшилиши, бундан ташқари, 15 нафар ёшларни институтнинг актёрлик устахоналарида таҳсил олишга юбориш режалаштирилган. Соҳа мутахассисларнинг фикрига кўра, Тошкентда ВГИК филиалининг ташкил этилиши эса ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади. Филиалнинг тақдимот маросими “Ипак йўли дурдонаси” фестивали доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали 1968 - 1997 йилларда Тошкентда ўтказиб келинган "Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент халқаро кинофестивали"ининг давомчиси ҳисобланади. Бу йилги кинофестивал 28 сентябрдан 3 октябрга қадар "Тинчлик, тараққиёт ва маърифат" шиори остида бўлиб ўтади.
© Anons.uz"Солнце на вкус" - процесс съемки нового российско-узбекского фильма
Солнце на вкус - процесс съемки нового российско-узбекского фильма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
"Солнце на вкус" - процесс съемки нового российско-узбекского фильма
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала