Шерзод Асадов президентнинг Россияга ташрифи ҳақидаги саволга жавоб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов
Пресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Oбуна бўлиш
Делегациялар, вазирликлар учрашмоқда, бўлажак ташрифнинг кун тартибини шакллантириш жараёни кетмоқда - президент матбуот котиби.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи албатта уюштирилади, лекин аниқ санаси ҳозирча маълум эмас, деб жавоб берди президент матбуот котиби Sputnik мухбирининг саволига.
- Шавкат Мирзёевнинг Россияга ташрифи сайловгача бўлиб ўтадими, ёки пандемия туфайли янада кечроқ муддатга кўчирилиши мумкинми?
- Ўзбекистон президентирнин Россияга ташрифи, сўзсиз, кун тартибида турибди. Фақат унинг аниқ санаси эпидемиологик вазиятга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Лекин ушбу ташрифга тайёргарлик тўла-тўкис олиб борилмоқда. Ўзингиз гувоҳ бўлганингиздек, иккала томоннинг ҳам ҳукумат делегациялари жуда фаол ташрифлар амалга оширишмоқда.
Ўзбекистон бош вазири ҳам қўшма комиссия ишида иштирок этиш учун Россияда бўлган эди. Ундан ташқари биз бу ерда Татаристон президенти Рустам Миннихановни ҳамда Россия соғлиқни сақлаш вазирини кутиб олдик. Хуллас, бўлажак ташрифнинг кун тартибини шакллантириш жараёни кетмоқда, - деди Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бир неча бор ортга сурилган эди. Сўнгги бор июнь ойида бўлиб ўтилиши ҳақида хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0