Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

"Толибон"* АҚШни афғон можаросига аралашмасликка чақирди

© AFP / NOORULLAH SHIRZADAВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Маълумотларга кўра, шанба куни АҚШнинг B-52 Stratofortress бомбардимон самолётлари Жузжон провинцияси пойтахти Шиберганда "Толибон"* бўйлаб авиазарбалар берган.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати АҚШни Афғонистонда рўй бераётган ишларга аралашишдан огоҳлантирмоқда, деб баёнот қилди "Ал-Жазира" телеканалига ҳаракат сиёсий офисининг расмий вакили.
Маълумотларга кўра, шанба куни АҚШнинг B-52 Stratofortress бомбардимончилари Жузжон провинцияси пойтахти Шиберганда "Толибон"* бўйлаб авиазарбалар берган.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Дунёда
Афғон мудофаа вазирлиги: ҳарбийлар бир суткада "Толибон"нинг 406 жангарисини йўқ қилди
Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили Фавод Омоннинг сўзларига кўра, буни оқибатида 200дан зиёд толиблар йўқ қилинган, шунингдек, 100дан ортиқ транспорт воситалари, катта миқдордаги қурол ва қурол захиралари ҳам шу ернинг ўзида йўқотилган.
Толиблар сиёсий офиси вакилининг сўзларига кўра, "Афғонистонда ўт очишни тўхтатиш ҳақида ҳеч қандай битим мавжуд эмас". Унинг айтишича, Афғонистонда рўй бераётган воқеаларда "қатор провинцияларда уруш бошлаган" мамлакат ҳукумати айбдор. "Толибон"* ҳаракатлари эса, шунчаки ҳарбийлар томонидан бўлаётган "ҳужумларга муносабатдир", деб таъкидлайди ҳаракат вакили.
Сал аввал, якшанба куни, толиблар Қундуз ва Сари-Пул провинциялари устидан назорат ўрнатганликлари ҳақида баёнот бериб чиққан эдилар. Афғонистон ҳукумати эса бу таъкидларни рад этди.
Афганские беженцы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Аналитика
"Бу бошланиши": юз минглаб афғон қочқинлари толиблар ҳужуми ва АҚШ бомбардимони оқибатидир
Жангарилар шунингдек, мамлакат шимоли-шарқидаги Тоҳар провинциясининг маъмурий маркази Талукан шаҳрини эгаллаб олишгани ҳақида маълум қилдилар.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" ўртасидаги қарама-қаршиликлар анча йиллардан буён давом этиб келмоқда. Сўнгги ойларда толиблар қишлоқ ва чегара олди ҳудудларининг каттагина қисмини эгаллаб, катта шаҳарларга ҳужумга ўтишни бошлади. Америка қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши фонида зиддият янада кучайди.
Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ элчихонаси америкаликларни Афғонистонни зудлик билан тарк этишга чақирди
Россия ТИВ америка қўшинлари мамлакатдан чиқарилишини АҚШнинг Афғонистондаги миссияси мағлубиятга юз тутгани далилидир, дея изоҳлаган эди.
2020 йилда Вашингтон ва "Толибон" вакиллари Доҳада 18 йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг биринчи марта тинчлик битимини имзоладилар. У 14 ой ичида хорижий қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш ва асирлар алмашувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади. Бироқ, бу музокаралар бир нечта "директив" учрашувлардан нарига ўтган эмас.
*Россияда таъқиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала