Зомин миллий табиат боғида яна ёнғин содир бўлди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаВ Зааминском национальном парке вспыхнул пожар - МЧС
В Зааминском национальном парке вспыхнул пожар - МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Oбуна бўлиш
ФВВ ёнғинни тўлиқ бартараф этганлигини айтган.
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Жиззах вилоятидаги Зомин миллий табиат боғида 8 август соат 17-00 га яқин яна ёнғин содир бўлди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси хабарига кўра, бир соатга яқин давом этган ёнғин 10 сотихдан ошиқ ер майдонини зарарлаган. Вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари ҳали маълум қилинмади. ФВВ ёнғинни тўлиқ бартараф этганлигини айтган.
Ўт ўчиришда вазирликнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари иштирок этган. Ходиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жабрланганлар йўқ.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, бир ой ичида туманда 100 гектарга яқин ер майдони ёнғиндан зарар кўрди. Шу ойнинг 1- санасида ёнғин оқибатида 80 гектардан ошиқроқ ер майдони ўт ичида қолган эди.
Янгиликлар лентаси
0