Айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Oбуна бўлиш
Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бешта моддасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималарни кескин камайтириш таклиф қилинмоқда. Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Хусусан:
муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда);
транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (амалда 735 минг сўм, эндиликда 490 минг сўм этиб таклиф этилмоқда) камайтирилмоқда;
фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан (2,45 млн сўм) йигирма бараваригача (4,9 млн сўм) бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда (амалда қатъий миқдорда – 4,9 млн сўм этиб белгиланган);
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 1,2 млн сўмдан 2,4 млн сўмгача, эндиликда 735 минг сўмдан 1,7 млн сўмгача, бир йил ичида қайта содир этилганда амалда 2,4 млн сўмдан 4,9 млн сўмгача, эндиликда 1,7 млн сўмдан 2,4 млн сўмгача этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда (амалда фуқаролар учун 4,9 млн cўмдан 24,5 млн сўмгача, эндиликда 1,7 млн сўм этиб, мансабдор шахслар учун 12,2 млн 36,7 млн сўмгача бўлса, эндиликда 7,3 млн сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
Бундан ташқари, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда (223-модда);
- Ўзбекистон фуқароси паспорт олмаганлиги ёки унинг шикастланиши, йўқолганлиги, шунингдек, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси бўлмаганлиги, яшаш гувоҳномасининг шикастлангани ёки йўқолганлиги учун амалдаги 122 минг сўмдан 735 минг сўмгача бўлган жарима миқдори 81,6 минг сўмдан 245 минг сўмгача бўлган миқдоргача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда;
- Фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар-жой биноларида яшашга рухсат берганлик учун амалдаги 2,4 млн сўмдан 735 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0