Жамият

“Ҳарб майдон”да Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия ҳарбий машқлари ўз якунига етди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВоенные учения Узбекистан-Россия
Военные учения Узбекистан-Россия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Машғулотлар Афғонистонда вазиятнинг кескинлашуви ва Марказий Осиёнинг чегарадош мамлакатларига радикал террорчи гуруҳлар кириши таҳдиди ортидан ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Тожикистон “Ҳарб майдон” полигонида Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиянинг 2,5 минг ҳарбий хизматчилари иштирокидаги уч томонлама қўшма машғулотлар ўз якунига етди. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, машғулотлар Афғонистонда вазиятнинг кескинлашуви ва Марказий Осиёнинг чегарадош мамлакатларига радикал террорчи гуруҳлар кириши таҳдиди ортидан ўтказилган.
“Ишончим комилки, кейинги қўшма хатти-ҳаракатлар жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашга, мамлакатларимизни ҳарбий тажовузкорлик хавфидан сақлайди”, - дея қўшимча қилди Лапин.
Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов ҳам Афғонистондаги вазиятдан хавотир билдирди.
“Вазият биздан доимий сергаклик ва жанговар тайёргарликни талаб қилади”, - деди у.
Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо Шерали Мирзо бундай аксилтеррор машғулотлар уч мамлакат ҳарбий ҳамкорлиги тарихида илк бор ўтказилди.
“Сўнги бир неча йилларда Яқин Шарқдаги мамлакатлар ҳудудидаги кескинлик Афғонистонга кўчгани кузатилмоқда. Сўнгги йилларда рўй бераётган жараёнлар таҳлили минтақамиздаги вазият бу мамлакатдаги сиёсий аҳволнинг ривожланиш воқеаларига боғлиқ бўлишини кўрсатмоқда”, - деди Тожикистон вазири.
Узбекско-российские учения в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Аналитика
Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон афғон чегараси яқинида нега машқ қилаётгани ҳақида
Тожикистондаги машғулотларга уч давлат армиясининг 2,5 мингдан ортиқ ҳарбийлари жалб қилинди. Уларда қирувчи самолётлар, жанговар вертолётлар, танклар, бронетранспортёрлар, реактив артиллерия, миномёт батареялари каби юзлаб ҳарбий техникалар иштирокида белгиланган топшириқларни бажардилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала