Инфографика

Токио-2020: Медаллар, рекордлар, натижалар

Токиода XXXII ёзги Олипия Ўйинлари якунига етди. Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 9 август Тошкентда тантанали кутиб олинди.
Японияда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада Ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 5та медал соҳиба бўлишди: 3та "олтин" ва 2та "бронза". Ўзбекистон жамоаси учун ушбу Ўйинлар муваффақиятлилик бўйича Риодан сўнг (13та медал) иккинчи ўринни эгаллади.
Лекин бу сафарги натижа ҳам мақтаса арзигулик: жамоа собиқ Иттифоқ бўйича 2-ўрин, Марказий Осиё ва туркий тилли давлатлар орасида 1-ўринда.
Медаллардан ташқари Ўзбекистон жамоаси Токио-2020 Олимпиада ўйинларида бир неча рекордлар ҳам ўрнатишди. Хусусан оғир атлетика бўйича 55кг вазн тоифасида аёллар орасида Муаттар Набиева силтаб кўтариш бўйича 98 кг вазн кўтариб янги жаҳон рекордини ўрнатди. Ушбу спорт турида эркаклар орасида Акбар Джураев жами 430 кило тош кўтариб янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Ундан ташқари Ўзбекистон ўзиннг энг ёш Олимпия чемпиони - 19 ёшли улуғбек Рашитов билан ҳам мағрурланиши мумкин.
Жамоа ютуқлари ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала