Барча ходимлари эмланган масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВерующие возвравращаются с праздничного намаза
Верующие возвравращаются с праздничного намаза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Oбуна бўлиш
Эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларга масжидларга жума намозини ўқишга рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон масжидларида жума намозларини ўқиш бўйича карантин чекловлари бекор қилинди. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.
13 августдан масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат берилади.
Масжидларга жума намозини ўқиш учун эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчилар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) киритилади.
Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларга ҳам мазкур тартибни татбиқ этишни тавсия қилинди.
Шу билан бирга диний ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0