Сиёсат

Чет давлатларда 316та кўчма овоз бериш пунктлари ташкил этилиши режалаштирилган - МСК

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишМужчина голосует на избирательном участке
Мужчина голосует на избирательном участке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Хорижий томонлар ўзбек халқи ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий тадбирни ўтказишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдириб, муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ўтказиш учун лойиқ бино ва керакли ёрдам берилишини айтиб ўтишган.
ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. 2021 йилнинг 11 август куни Ташқи ишлар вазирлигида вазирлик ходимлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирокида “Хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини кенг таъминлаш: меъёрий-ҳуқуқий асослар, имкониятлар ва механизмлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва МСК аъзолари иштирок этди.
Лидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Сиёсат
Ўзбекистонни янги президенти нимага тайёр: партиялар етакчилари сайловолди режалари ҳақида
Давра суҳбатини Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов кириш сўзи билан очиб бериб, олдимиздаги турган муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон президенти сайловини юқори даражада ташкил этиш, хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг сайловда фаол иштирокини таъминлаш ва мазкур жараёнда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ўрни ҳамда аҳамияти хусусида сўз юритди.
Таъкидланганидек, ушбу сиёсий жараённи юксак савияда ўтказиш, хусусан, хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини кенг таъминлаш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги тоомонидан ҳам изчил ишлар қилинмоқда.
Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш доирасида Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 38 та давлатда 54 (55 та дипваколатхона, Нью-Йоркдаги Бош консулхона ва БМТдаги ваколатхона бирга) стационар сайлов участкалари ҳамда ушбу давлатларнинг 128 та шаҳрида ва дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 11 давлатда қўшимча равишда жами 316 та кўчма сайлов участкаси ташкил қилиниши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон президенти сайловини хорижда юқори савияда ўтказиш мақсадида, маҳаллий ҳокимият, диаспорал ташкилотлар ҳамда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўп жойлашган корхона раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Хорижий томонлар ўзбек халқи ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий тадбирни ўтказишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдириб, муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ўтказиш учун лойиқ бино ва керакли ёрдам берилишини айтиб ўтишган.
Дипломатик ваколатхоналардан тўпланган маълумотларга кўра, чет элдаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилган.
Дипломатик ваколатхоналар томонидан чет элдаги 151 ўзбек диаспорал ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Бундан ташқари, вазирлик таклифи асосида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 34 та хориждаги ўзбек диаспораси билан чет давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди.
23 июль куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган, унда 24 октябрь санаси Ўзбекистон президенти сайлови куни этиб белгиланганини маълум қилганди. Сайлов кампаниясига 23 июлдан старт берилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала