Жамият

Етим болаларга уй-жой беришнинг янги тартиби ўрнатилди – президент қарори

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишПервый дом для переселения по программе реновации в Москве
Первый дом для переселения по программе реновации в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Бундан буён етим болалар 18 ёшга тўлганда, уларга бир хонали квартира ажратилади, лекин улар 30 ёшга қадар уни сотиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби ўрнатилади. Бу ҳақида президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Ҳуқуқий ахборот телеграм канали.
Қарорга мувофиқ, 2021 йилнинг 15 августдан бошлаб:
турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади, - дейилган қарорда.
Шунингдек президент қарорида қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилган:
ногиронлиги бўлган етим болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг 3-қаватигача ажратилади;
ҳокимликлар ушбу квартираларни янги қурилган уйлардан, яъни кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридан харид қилади;
бирламчи бозорида мос келадиган квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий “Халқпарвар” комиссиялари хулосасига асосан, иккиламчи бозоридан харид қилинади;
уй-жойлар билан таъминлаш “онлайн-навбат” тизими асосида амалга оширилади ва навбатни бузиш, унга ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.
етим болаларга кўчмас мулк эгалик ҳуқуқи асосида берилади, лекин улар 30 ёшга тўлгунча уни сотиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
ушбу тоифадаги шахснинг мурожаати асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш шарти билан сотишга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2019 йилдан буён бир неча юзлаб ватаношларни Суриядаги қочқинлар лагерларидан қайтаришга муваффақ бўлди. Уларнинг аксарияти боқувчисини йўқотган аёллар ва болалар эди. Ватанига қайтарилганидан сўнг уларнинг аксарияти иш жойи, бошпана билан таъминлаш чоралари кўрилди, уларнинг фарзандлари мактаб ва боғчаларга жойлаштирилди.
Ўзбекистоннинг ушбу инсонпарварлик тажрибаси БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан юқори баҳоланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала