Дунёда

Жазоирдаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари 65 кишига етди

© AP Photo / Fateh GuidoumЛесные пожары в Алжире
Лесные пожары в Алжире - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Жазоирнинг бир неча вилоятларида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Жазоирдаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари 65 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“65 киши ўрмон ёнғинлари қурбони бўлди, улардан 28 нафари ҳарбий хизматчилар, 37 нафари оддий аҳоли. Қурбонларнинг аксарияти Тизи-Узу вилоятидан”, - дея хабар қилган мамлакат давлат телеканали.
10 август куни Жазоир бош вазири Айман бин Абдураҳмон 42 киши мамлакатнинг тоғли ҳудудидаги ёнғинлар қурбони бўлганини маълум қилган эди. Ўша куни мамлакат Мудофаа вазирлиги Тизи-Узу вилоятида олов қуршаб олган қишлоқлардаги ёнғинни ўчириш ва одамларни қутқариш вақтида 18 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала