“Меҳрибонлик” уйлари Миллий гвардияга бириктирилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаДом Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Дом Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Oбуна бўлиш
“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Президент қарори билан “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари (ўқув-тарбия муассасалари) Миллий гвардияга бириктирилди.
Миллий гвардия таркибида ўқув-тарбия муассасаларида ёшларнинг таълим ва тарбия олиш жараёнларини ҳамда уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга масъул Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари лавозими жорий этилди.
Қарорга кўра, Оилавий болалар уйлари ва Болалар уйларига ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (25 ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади.
Открытие первого детского дома семейного типа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Тошкентда илк маротаба Оилавий болалар уйи очилди
Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ўртасида улар томонидан эришилган натижаларни баҳолаш орқали ўқув-тарбия муассасаларининг рейтинг тизими жорий қилинади.
2022 йил 1 январга қадар Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўлга қўйилади.
2021 йил 1 ноябрдан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.
Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолати ҳар йили камида икки маротаба ўрганиб борилади.
Шунга кўра, бу қизлар “Меҳр дафтари”га киритилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига кўмаклашилади.
Шунингдек, ҳар йили 25 нафар ўқув-тарбия муассасалари тарбиячилари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул даволанади.
Первый дом для переселения по программе реновации в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Етим болаларга уй-жой беришнинг янги тартиби ўрнатилди – президент қарори
Янгиликлар лентаси
0