Ҳодисалар

Мўйноқда футбол ўйини вақтида катта жанжал юзага келди

© Sputnik / Анна Соловьева / Фотобанкка ўтишДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
“Мўйноқ Сити” ва Миллий гвардиянинг “Жайҳун” жамоалари учрашувида жанжал келиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Мўйноқ туманидаги стадионлардан бирида оммавий муштлашув акс этган видео тарқалди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 10 август куни соат 18:00 да Мўйноқ тумани “Орол” клуби стадионида футбол бўйича Қорақалпоғистон XXVIII чемпионатининг 8-турида “Мўйноқ Сити” ва Миллий гвардиянинг “Жайҳун” жамоалари учрашуви бўлиб ўтган.
Ўйин пайтида икки жамоа ўртасида келишмовчилик юзага келган. Бунга 67-дақиқада “Мўйноқ Сити” вакили С. Мирзамуротов “Жайҳун” аъзоси А. Ережеповни йиқитиши сабаб бўлган.
Бунинг ортидан стадиондаги мухлислар ҳам ўз норозилигини билдириб, майдонга чиқишган.
ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари тезда жанжални тўхтатишган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ёки шифохонага тушганлар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала